Жума куни эди. Эрталабдан она-бола тез-тез юриб борарди.
- Ойи, катта бўлсам, бой бўламан, кўп пул топаман-а? – деди етти-саккиз ёшлардаги болакай онасига кемтик тишларини кўрсатиб илжайганча.
- Бўласан, болам, бўласан! – синиққина жилмайиб қўйди онаси.
- Ўшанда синглимни даволатамиз-а?
- Ҳа, болам. Тез-тез юрақол! – онаси астагина койиди.
Она ўғлининг қўлидан етаклаганча масжид томон шошар, болакай эса бир олам орзу билан онасининг ёнида пилдираб борарди.
Масжиднинг ёнига келгач, онаси ўғлига энгашиб, сочларидан силаб қўйди:
- Сўзларинг эсингдами?
- Ҳа, – деди болакай мунғайиб ва сўзларини такрорлади. – “Илтимос, озгина нонга пул бериб кетинг.”
© Байрам ОҒА
📖 @IBRATLI - Дунё сабоқлари...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2