Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
— Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, — дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
— Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! — дебди.
Эри:
— Ундай бўлса, уларни эртага чақираман… — дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
— Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? — деб сўрабди.
Аёл:
— Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, — дебди.
Эр:
— Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! — дебди.
Аёл:
— Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар — ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!…
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
— Куёвим қани? — деб сўрабди.
Қизи:
— Бироз олдин чиқиб кетувдилар… — дебди, зўрға.
Отаси:
— Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? — дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир… Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
— Нега тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? — дея сўрабди.
Эри:
— Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? — дебди.
Аёл:
— Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон — бир тайёр таом келтира қоли-и-инг… — дебди.
Эри:
— Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига — устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! — дебди.
Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Stiv Jobs.