Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 мусобақаси 2-саралаш босқичи сўнгги турида Баҳрайнга қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда 1:0 ҳисобида терма жамоамиз ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол муаллифи Сардор Рашидов бўлди. У 50 дақиқада ажойиб тарзда ҳимоячиларни алдаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари 3 очкога эга бўлди.
Мазкур муваффақиятдан сўнг Ўзбекистон термаси “H” гуруҳида очколар сонини 21 тага етказиб, яққол пешқадамга айланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ўйин натижасидан фарқли ўлароқ ЖЧ–2018 мусобақасининг 3-саралаш босқичига йўл олиб улгурган эди.
Ўзбекистон – Баҳрайн 0:1
Голлар:Сардор Рашидов (50)
Ўзбекистон:Александр Лобанов, Виталий Денисов (Станислав Андреев, 25), Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров (Жавоҳир Соҳибов, 69), Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов (Жасур Ҳасанов, 60), Игорь Сергеев.
Баҳрайн: Аббос Аҳмад, Сайид Муҳаммад Аднан, Абдулла Умар, Волид Ал-Ҳайам, Ҳусайин Али-Баба, Сайид Дҳия Шуббар, Ҳешам Найем, Абдулваҳоб Али Ал-Сафи, Абдулваҳоб Ал-Малуд, Исмоил Абдуллатиф, , Комил Ал-Асвад.
Огоҳлантиришлар: Кримец (45) – Волид Ал-Ҳайам (31)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев