ЙИГИТ: Яхши қиз гулингиз неча пул?
КИЗ: (сал хомуш) қўйинг ака бари-бир олмайсиз-ку нима киласиз сураб.
ЙИГИТ: Нега олмас эканман оламан.
КИЗ: Нима гулларга қизикасизми?
ЙИГИТ: Йўқ нега энди.
ҚИЗ: Унда нега сўраяпсиз?
ЙИГИТ: Олиш учун албатта гулга қизикиш
шарт-ми? Ахир синглимга ёки севган қизимга олиб беришим мумкун-ку тўгрими?
ҚИЗ: (секин) Ха тўғри.
ЙИГИТ: Сиз гулларни яхши кўрасизми?
ҚИЗ: Менми? Ха гуллар мени жону- дилим.
ЙИГИТ: Унда нега уларни сотяпсиз?
ҚИЗ: Заруратдан ака
ЙИГИТ: Одам ўзи яхши кўрган нарсасини сотишига нима зарурат бўлиши мумкун.
ҚИЗ: Ха энди хар бир харидорга ўз дардимни айтиб сўнг гулимни сотсам бу тўгри булмаса керак меним-ча.Тўғрими ака?
ЙИГИТ : Ха тўғри.
ҚИЗ: Олинг ака арзон бераман.
ЙИГИТ: Хуп. Оламан. Неча пулдан берасиз?
ҚИЗ: Донаси уч мингдан.
ЙИГИТ: Ия нега бунча арзон. Менимча бу гуллар бебахо гуллар.
ҚИЗ: Ха тўғри лекин менга пул жуда зарур-да.
ЙИГИТ: Шошманг аслида бу ерда гул сотиш мумкун эмас- ку. Нега йўл бўйида гул сотяпсиз? Гул бозорига бориб сотсангиз бўлмайдими?
ҚИЗ: Билмадим. Аслида мен гул сотувчи эмасман. Пул зарур бўлиб қолганлиги учун шу ерга олиб чиқандим.
ЙИГИТ: Пул зарур деяпсиз бу ерда гулингизни хеч ким олмаслиги мумкун-ку. Унда нима қиласиз?
ҚИЗ: Аллохимдан сўраб умид қилиб чиққанман ака.
ЙИГИТ: Яхши. Фақат бундан кўра бирор жойда ишлаб пул топсангиз бўлмайдими? Масалан: Кафеда офицантка-ми фарош-ми бўлиб.
ҚИЗ: Акам рухсат бермайдилар-да ака.
ЙИГИТ: Қизиқ--ку. Бу ерда гул сотишингизга рухсат беради-ю нега ишлагани рухсат бермайди.
ҚИЗ: Бу ерга чиққанимни акам билмайдилар.
ЙИГИТ: Ана холос мен сизни яхши қиз экан деб турсам бу энди нимаси? Нега бу ерга чиқканингизни акангиздан яширдингиз?
ҚИЗ: Мени шу акамдан бошқа хеч кимим йўқ.Ота-онам ёшлигимда ўтиб кетишган.
Тўғри кеннойим битта жияним хам бор. Улар хам менга жуда кадирдон. Лекин акам мен учун дунёда энг яқин кишим. Мени суянчиғим мени ишончим мени тогим. Акам мени ўзи кўтариб катта қилган. Бугун шу акамни туғилган куни. Шунга ўзим бир марта бўлса хам ўз хисобимдан совға килай деб ўзим ўстирган гуларимдан бир қисмини сотиб акамга совға олмоқчиман. Ху анави дуконни кўряпсизми? Ўша ерда бир чиройли соат кўрганман. Ўшани акамга совға қилмокчиман. Нархи қириқ беш минг сўм экан. Шунга гулларимдан ўн бештасини олиб чиқиб сотяпман. Уч мингдан сотсам ушанча пул бўлар экан. Эрталаб кеннойим акангизга совға оларсиз деб пул берган эди олмадим. Тўғри қилибман-ми ака.
ЙИГИТ (кўзи бироз ёшланиб) Жуда тўғри қилибсиз.
ҚИЗ: Акам заводда ишлайдилар. Хозир ишдалар. Кечроқ қайтадилар. Сиз ёмон уйламанг кеннойимдан сўраб чиққанман ака.
ЙИГИТ: Яхши. Мен гулингизни хаммасини оламан. (Чунтагидан пул чиқриб бериб ) Мана сизга эллик минг сўм.?Розимисиз шунга?
ҚИЗ: ( хижолат бўлиб ) Нега кўп беряпсиз? Ортиғи керакмас ака.
ЙИГИТ: Сиз олаверинг мен шунга розиман. Сиз розимисиз?
ҚИЗ: ( пулни олиб) Майли ака. Сиз нима десангиз шу.
ЙИГИТ: Жуда яхши. Ана энди бу гул меники бўлди тўғрими?
КИЗ: Ха албатта.
ЙИГИТ: Хохласам бу гулни уйга олиб кетишим хохласам бирор яқин инсонимга тортиқ этишим мумкун тўғрими?
ҚИЗ: Ха тўғри.
ЙИГИТ: Мен шу гулларни сизга совға қиламан. Олинг бу гуллар энди сизники.
ҚИЗ: ( хайрон бўлиб) Нега бундай қиляпсиз ака? Билсам бўладими? Ёки менга рахмингиз келиб шундай қиляпсизми?
ЙИГИТ: Йук. Асло ундай эмас. Мен бу гулларни сизга одобли андишали қиз бўлганлигингиз учун шу дунёдаги хамма йигитлар номидан тортиқ этяпман. Илтимос олинг.
КИЗ: ( хижолат бўлиб) Жуда ғалати бўлди-ку ака.
ЙИГИТ: Хеч хам ғалати бўлгани йук. Хаммаси яхши бўлди.?Исмингиз нима? Сурамабман.
ҚИЗ: Махлиё.
ЙИГИТ: Исмингиз хам ўзингизга ўхшаган чиройли экан. Сиз биласизми бу хуснингиз одобингиз билан яхши бир чиройли хонадонга келин бўласиз худо хохласа.
КИЗ: ( уялиб) Қўйинг мени уялтирманг ака. Ахир мени ота-онам йўқ-ку.
ЙИГИТ: Нима қилибди ота-онангиз йўқ бўлса?
ҚИЗ: Одамлар орзу хавас билан келин туширишади. Обрўли жойлардан бой келин олгиси келади. Мени шу хуснимдан бошқа хеч вақоим йўқ.
ЙИГИТ: Ундай деманг. Мана гулингизни сотмокчи бўлиб Аллохдан астойдил сўраган эдингиз гулингиз сотилди тўғрими?
ҚИЗ: Ха тўғри.
ЙИГИТ: Бу хам шунга ўхшаган нарса. Инсон хамиша яхши ният қилиш керак. Хўп энди бу гуларингизни қандай қилиб олиб кетасиз?
ҚИЗ: Хозир жияним Шохрух келади. Ўзи аслида икковмиз турган эдик бу ерда. Чанқаб кетиб уни сувга олиб келгин деб уйга жунатган эдим. Уйимиз шу якин атрофда. Жиянимни кичкина аравачаси бор ушанда олиб кириб кетамиз.
ЙИГИТ: Хўп. Унда мен кетдим.
ҚИЗ: Сизга катта рахмат ака.
ЙИГИТ: Хўп майли соғ бўлинг. (кетди)
ҚИЗ: (оркасидан) Хой ака исмингизни айтмадингиз- ку. Кимни хаққига дуо қилай. Исмингизни айтиб кетинг.
ЙИГИТ: ( узоқдан баланд овозда) Мени исмим " Йўловчи"........
••━❉🌸🔮🌸❉━••
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 18