✨#РАМАЗОНДА УЗРСИЗ РӰЗА ТУТМАСЛИК✨
Аллоҳ таоло буюрадики: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам санокли кунларда рӯза тутиш фарз килинди. Энди сизлардан бирон киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рӯза тутолмаган кунларининг) саноғини бошка кунларда тутади...» (Бақара сураси, 183-184). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ислом беш нарса асосига бино қилинган: Аллохдан ўзга илоҳ йӱқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, намозни койим қилиш, закот бериш, Каъбани хаж килиш ва рамазонда рӯза тутиш» (Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким рухсатсиз ва касал бўлмай туриб, рамазонда бирон кун рӯза тутмаса, гарчи бир умр рӯза тутса хам, ўша бир куннинг қазосини ўтай олмайди» (Термизий ривояти).
Ибн Аббос розийаллоҳу анхумо Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтган эканларки: «Ислом ришталари (таянчлари) ва дин қоидалари учтадир. Ислом асослари ҳам улар устига барпо бўлган. Улардан биронтасини тарк этган киши ўша ишга куфр келтирган бўлиб, кони ҳалолдир. Улар: Аллохдан ўзга илох йўк, деб гувохлик бериш, фарз намозлари ва рамазон рӯзаси» (Абу Яъло ривояти, ҳасан ҳадис).
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ухлаб ётган эдим. Ёнимга икки киши келиб билакларимдан тутди-да, мени чикиш қийин бўлган тоғ олдига олиб боришиб, унга чиқинг, дейишди. «Тоқатим етмайди», деган эдим. «Сизга чиқишни осон қилиб кўямиз», дейишди. Мен кўтарилиб тоғнинг текис жойига (устига) етганимда кучли шовкин эшитилди. «Бу қанақа шовкин?» деб сўраган эдим, улар: «Бу дўзахийларнинг фарёди», деди. Сунг мени у ердан олиб кетишди. Бир жойда оёкларидан осиб кўйилган, лунжлари йиртилиб, кон оқиб турган қавмга дуч келдим. «Ким улар?» деб сўраган эдим. «Улар рӯзалари нихоясига етмай туриб ифтор қиладиган кимсалардир», дейилди (Ибн Ҳузайма, ибн Ҳиббон ривояти).
Нахаъий рамазоннинг рӯза тутилмаган ҳар бир куни учун уч минг кун рӯза тутиб беришни вожиб деб билганлар.
Саид ибн Мусаййаб: «Ҳар бир кун ўрнига ўттиз кун рӯза тутиб бериш вожиб» деган бўлсалар, Имом Моликнинг устози Робийъа розийаллоҳу анҳу: «Ҳар бир кун эвазига, ўн икки кун рӯза тутади», деганлар.
Имом Заҳабийнинг гуноҳи кабиралар китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев