Никотинга боғланиб қолиш ҳақида кўпгина назариялар мавжуд. Энг оддийларидан бири бу жараённи шундай изоҳлайдики, юз минг йиллар давомида одам очиқ олов яқинида яшади ва унинг тутунидан нафас олди, яъни унинг генига таъсир кўрсатди. Замонавий дунёда гулхан «ёниб битди», лекин одамнинг табиати гўёки «компенсация» талаб қилаётгандек. Шунинг учун ҳам биз ўзимизни сигарета билан бажонидил заҳарлаймиз…
Психологлар «биринчи сигарета» феноменини ўзини катта қилиб кўрсатиш хоҳиши, муайян гуруҳдан ажралиб қолишдан қўрқиш сифатида изоҳлайди. Чекишга бўлган хоҳишга ўз ҳиссасини кино саноати ҳам қўшади. Миллиардлаб доллар тамаки маҳсулотлари рекламасига сарф қилинади. Реклама қатнашчилари ёшлар кўз ўнгида чинакам қаҳрамон сифатида намоён бўлади. Одатда эркак киши чекишни носоз муҳитда ўрганади. Унга «Эркакмисан?» деган сўз аниқ таъсир қилади… Натижада биринчи сигаретани қўлга олади: нақадар ёқимсиз, бўғилиш, кўнгил айниши ва қайт қилишни чақиради. Афтидан, табиатнинг ўзи одам ҳақида қайғуриб, уни бу зарарли одатдан чегаралаб қўйган. Лекин нима учун биринчи «даҳшатли» сигаретадан сўнг иккинчи, учинчи, ўйинчисини қўлга олиш иштиёқи пайдо бўлади?..
Жавоби оддий: кучли наркотик – никотин – моддалар алмашинувига жуда тез киришиб кетади, организм унга тобора ўрганиб қолаверади, янги ва янги дозаларни хоҳлаб қолади. Шунинг учун ҳам чекишни ташлашнинг энг яхши йўли – чекишни умуман бошламаслик. ҲЕЧ ҚА-ЧОН!!!
Лекин бу аллақачон юз берган бўлса-чи? Нима қилиш керак? Зарарли одат чангалидан қандай қутулиш мумкин?
Тамакидан бош тортишнинг энг асосий шарти шундаки, бунга чекувчининг ўзи узил-кесил қарор қилиши керак! Агар чекувчининг ўзи сигаретадан айрилишни хоҳламаса, янги-янги технологиялар, замонавий дори воситалари, игна санчиш, гипноз ва бошқа усуллар ҳам ёрдам беролмайди.
Чекишни ташлаш ҳар бир одамнинг ўз иродасига боғлиқ, унга на психологик, на-да дори-дармонлар ёрдам беролмайди. Бунинг устига, кимда-ким иродасини ўзига бўйсундира олмас экан, яхшиси, шифокор-наркологга мурожаат қилсин. Мутахассис мижознинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўз тавсияларини беради ва тегишли муолажани ўтказади.
Охирги сигаретани улоқтирар экансиз, эсингизда бўлсин: никотин – кучли ва маккор душман, у жангсиз таслим бўлмайди. «Тортиб олиш» иштиёқи каллангизга ўрнашиб олади. Чунки хотирангизнинг қайсидир бурчакларида сигарета билан боғлиқ «ширин» хотиралар сақланиб қолган бўлади. Уни бир неча кун, бир неча ой ёки, ҳатто, бир неча йилгача эслаб ҳам юришингиз эҳтимолдан холи эмас.
Алдовга учмаслик учун шуни ёдда тутиш керак: ҳар қандай чекиниш эртами-кеч, албатта, ҳалокатли одатга қайтиб боришингизга сабаб бўлади. Бунинг устига, боғланиб қолиш янада кучли ва драматик кўриниш олади. Шу боис, бир қадам ҳам ортга чекинманг!
Чекишни ташлаган киши охирги марта «тортгандан» сўнг бир неча соат ўтгач нафас олиши енгиллашганини ҳис қила бошлайди. Чунки организм тозалагичи ис газидан халос этилган бўлади. Яна сигарета чекишни хоҳлайсизми? Йўқ? Демак, бир қадам орқага тисарилманг!
Бир неча кундан сўнг собиқ кашанда таъм ва ҳидларни янада кучлироқ, янада ўткирроқ, янада аниқроқ сеза бошлаганини пайқайди. Рецепторлар шиллиқлардан тозаланади. Уларни яна ифлослантиришни истайсизми? Йўқ, дейсизми? Унда – бир қадам ҳам орқага юрманг! Қийинми? Овоз чиқариб ёки ичингизда «Бу бизнинг охирги ва ҳал қилувчи жангимиз…» деб қўшиқ куйланг. Бошқа ишларга қўл уринг, янги таассуротлар оғушига беркининг. Саёҳатга чиқинг, музейларга боринг. Чекиш қатъиян тақиқланган жойларда кўпроқ бўлинг, одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг, чекишни ташлаганингизни айтиб мақтанинг. Шунда ўз сўзингизда турмасдан бошқа иложингиз қолмайди. Акс ҳолда уятдан бошингиз чиқмай қолади. Бардошингиз етдими? Табригимизни қабул айланг!
Бир неча ойдан сўнг янада яхшироқ вазиятлар юзага келади: нафас сиқилишингиз сезиларли даражада камайганини пайқайсиз, юрагингиз бошқа «хирилламай» қўяди. Ўпка ва томирларингиз хилтлардан тозаланади, куч-қувват ёғилиб келаётганини ҳис қиласиз. Мана, кўрасиз, янги ҳолатингиз сизга жуда-жуда ёқиб қолиши турган гап. Бир йил ўтгач сиз организм тамакининг «ёқимли» тутунини «унутгани»ни пайқайсиз. Ёнингизда кимдир чекса, ёқмай қолади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
ДИҚҚАТ!
Баъзан аҳоли ўртасида вирусли Гепатит B, С ва Д касаллигига чалинган беморнинг соғайиши қийин кечади, ёки тузалмайди деган фикрларни эшитамиз. Аслида бу фикр бугунги кунда нотўғри!
Йиллар давомида давосиз деб келинган бу<s s
...ЕщёДИҚҚАТ!
Баъзан аҳоли ўртасида вирусли Гепатит B, С ва Д касаллигига чалинган беморнинг соғайиши қийин кечади, ёки тузалмайди деган фикрларни эшитамиз. Аслида бу фикр бугунги кунда нотўғри!
Йиллар давомида давосиз деб келинган бу касалликнинг бугунги кунда ДАВОСИ БОР. Касалликни енгиш учун тиббиёт соҳасида яратилган янгиликлардан эҳтимол бехабардирсиз.!!!
Ҳинд дори компаниялари ( Strides Shasun
India ва Ауробиндо ) томонидан бугунги кунда («Собосбувир», «Ҳепcинат ЛП», «Ҳепcевир Л», «Вирпас», «Собосбувур+Ледепасвир» Ентекавир Ентавир Даклотасвир Тенвир каби) вирусга қарши препаратлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу препаратларнинг арзон нархда эканлигидан ташқари уларнинг ишончли эканлигини дунё вирусологлари тасдиқлашади.... Демак, Гепатит Б C ва Д ни енгиш мумкин! Қуйидаги рақам орқали боғланиб,
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР ва ушбу препаратлар ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин:
«ҚАЛБАКИ МАҲСУЛОТДАН САҚЛАНИНГ»
Тел . Телеграм +99890 611-11-81
ДОКТОР БЕК