Кунлар совий бошлаганидан буён тез-тез шамоллаяпман. Шамоллашни йўқотиш билан бир қаторда танага куч бағишловчи қандай дориворлар бор?
Насиба Ғаниева. Сирдарё вилояти, Бахт шаҳри
· Тўрт дона ёнғоқни пўчоғи билан бирга майдаланг. Унга бир ош қошиқ қуритилган қарағат солиб, ярим литр сувда 15-20 дақиқа қайнатинг. Совигач, докадан ўтказиб олинг. Қайнатма илигач, унга 1 ош қошиқ асал қўшиб, овқатдан олдин уч маҳал, 1 ош қошиқдан истеъмол қилинг. Ушбу дамламани бутунлай соғайиб кетгунча ичиш лозим.
· Чаканда (облепиха) меваларига шакар сепиб, узоқ вақт сақлаш мумкин. Шакар сепилганидан кейин юзига чиқиб қолган мева шарбатини уч маҳал бир қошиқдан ичинг. Бу витаминга бой ичимлик сизни соғайтириш билан бирга куч ҳам беради.
· Укроп ҳам шамоллашга қарши яхши восита саналади. Бунинг учун ярим литр сувга бир боғ укроп солиб дамланг. Уни икки маҳал бир пиёладан ичиш тавсия этилади.
· Майдаланган наъматакнинг мевасидан 2 ош қошиқ олиб, 0,5 литр қайноқ сув қуйинг. Илиқ жойда 8 соат сақлаб тиндирасиз. Овқатдан сўнг 0,5 стакандан 2 маҳал қабул қилинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 58
Bizning dastur manzilimiz : "Tib.uz"
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.tibuz.android