Сурхондарё янгиликлари
Дўст ва яқинларизга жўнатинг
каналимизга обуна бу́линг👇
@SURXONDARYO_YANGILIKLARI
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 апрель куни “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш жумладан, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, учувчисиз учувчи қурилма ДРОНлар ёрдамида мониторинг ўтказиш бўйича қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотларга топшириқ берилган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Давергеодезкадастр” қўмитаси раис ўринбосари А.Маматов ва маъсул ходимлари, Сурхондарё вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи А.Ғаниев ва бошқарма мутаҳасислари, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши, туман ҳокимликлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим мутахассислари иштирокида жорий йилнинг 18 апрел куни Ангор туманида 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари томонидан баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши юзасидан учувчисиз учиш аппарати(ДРОН)лар ёрдамида мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган мониторинг натижасига кўра қуйидагилар аниқланди.
Ангор туманида жами 36 та маҳалла фуқаролар йиғинида 24 минг 721 та томорқа ер эгалари мавжуд.
Жами ер майдони 5 минг 0.99.2 гектар бўлиб, шундан экин ер майдони
4 минг 029.66 гектар, кўп йиллик дарахтзорлар 226.3 гектар ва бино-иншоот ва бошқа ер майдонлари 843.24 гектарни ташкил этади.
Фуқаролар томонидан томорқа ер майдонларида 305.46 гектар ғалла,
1 минг 922.35 гектар сабзавот, 517.83 гектар полиз, 412.86 гектар картошка, 109.09 гектар дуккакли экинлар, 13.0 гектар мойли экинлар, 191.3 гектар озуқа экинлари ва 494.7 гектар бошқа экинлар экилган ҳамда экин экилмасдан бўш турган ер майдонлари 56.5 гектардан иборат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев