Предыдущая публикация
Вақт ўтиб борар, умрим турткилаб,
Мен ҳамон кутаман, сизни сарғайиб.
Оллохдан тинмайин бахтингиз тилаб
Сўнган орзуларим этаман майиб...
Халоват қайдадир, ором билмайман,
Менинг холим абгор, бироқ , сезмайсиз!
Суратингиз қучиб сира тўймайман
Кутаман, келмайсиз...
Нега келмайсиз!?
Бир бор йўқламоқлик , сизга малолми,
Ёки унутдингиз, бизлар томонни...
Сизни кутаётган вақтим заволми,
Уволига қолманг, мендек ёмонни...
✍Муҳаммад Азиз
11:34 17-апрел.2019
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев