У ерда хиёнат, ёлғон, бўлмасин.
У ерда виждоннинг юзи қораю,
Меҳрнинг кўзлари ёшга тўлмасин !
Бир чипта беринг осуда томон,
Унда йиғламасин армон ўкириб.
Афсус, надоматлар бегона ерга,
Кетгим келаябди ўзимдан кечиб !
Бир чипта беринг ранги бўлсин оқ,
Қоп-қора ранглардан шунчалар бездим.
Кўнгилни бўшатай қароликлардан,
Хаво етмаябди, буғилиб кетдим !
Бир чипта беринг, жоним ўрнига,
Юлиб узатаман, бир сўз демайман.
Сендан нима қолди, деб сўрасалар,
Кўзлари ўйилган қалбим тутаман !
Бир чипта беринг, аниқ манзилга,
Боғида хазонлар бўлмасин сира.
Ёмғири Кавсарнинг сувидан бўлсин,
Куйган юраккинам совиса зора !
Бир чипта беринг, ёлғиз ўзимга,
Ортимда қолганлар кулсинлар тўйиб.
Қалбим азоблари уларга инъом,
Асло иккиланмай кетгум қолдириб !
Бир чипта беринг, манзили оппоқ,
Юраклар қон бўлиб оқмасин унда.
Ёшлар қон талашиб бўялмасин юз,
Розиман қизғалдоқ оқ рангда бўлса !
Бир чипта беринг кимсасиз жойга,
Қайтишим сўраманг, қайтмасман асло.
Девона бу кўнглим кимга ҳам керак,
Менинг йўқлигимдан қайғурмас дунё !
Бир чипта беринг, нарҳини айтинг,
Жонимни гарровга қўйиб оламан.
Фақат, кетганимда изламанг асло,
У ерда Ҳақ билан бирга қоламан !
Бир чипта беринг, мен йўқ жойларга......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев