Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан шикоят қилди, қилмаса
бўлмайдиган бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётганини, ишлар
кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради:
– Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз,
соғайиб кетасиз.
Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш,
ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради
бемор.
– Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер
ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга
киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом
эттираётганига гувоҳ бўласиз...
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев