__Малҳам излаб келгум яна ўзингизга.
__Бошим силаб, бор дардимни оласиз,
__Лол қоламан она сизнинг сеҳрингизга.
__Қуёш тафти яширинми дилингизда?
__Ой жилваси юздаги нурингизда.
__Қуёш дейму, оташ дейму билолмайман,
__Ўхшаш борми онажоним ўзингизга?
__Дўстларим бор, шод кунимда парвонадур,
__Бир зот борки: шод-қайғумда ягонадур,
__Таьма йўқдир она сизнинг севгингизда !
__Ўзи емай фарзандига қўяр она,
__Ўзин эмас,дилбандини суяр она.
__Керак бўлса юрагини ўяр она,
__Таьриф борми онажоним меҳрингизга ?
__Сизникидир уйим тўри онажоним?
__Сизникидир қалбим қўри онажоним.
__Тўғри йўлни кўрсатгувчи жонажоним
__Қиёсни ҳеч тополмайман ўзингизга.
__Ҳалолликни сингдирдингиз аллангизла,
__Садоқатни ўргатдингиз яллангизла,
__Билсам пойингизда экан жаннат ҳам,
__Гул тўшасам камдир босган изингизга.
__Не қилсам арзир экан ризонгизга,
__Бизларни деб чекан захмат жафонгизга?
__Фидо бўлсам тенг келарми онажон,
__Еру-кўкка алиштирмас вафонгизга?
__Қариганда қўлингизда асо бўлсам,
__Нури қочса кўзингизга зиё бўлсам.
__Елкамдамас, бошга қуйиб хажга борсам,
__Арзирмикан бедор ўтган тунингизга ?
__Нуридийдам узун бўлсин умрингиз,
__Дилимдадир ҳар бир ибрат сўзингиз.
__Тополмайин бошин эгар углингиз кизингиз...
__Тўлов йўқдир онажон оқ сутингизга!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев