У хорижга чиқиш учун рухсат берувчи стикерни расмийлаштириш тартибини бекор қилишни назарда тутади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Юқоридаги норматив ҳужжатлар, шунингдек, мамлакатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш бўйича икки йиллик стикернинг бекор қилинишининг бир қисми бўйича, чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда мамлакат аҳолисига қулай шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳуссайн томонидан Ўзбекистон Республикасига жорий йилнинг май ойида амалга оширилган ташриф давомида ижобий баҳоланди.
2017 йилнинг 5 июль куни Миллий телерадиокомпания Медиа-марказидаги халқаро пресс-клуб сессиясида ташқи ишлар вазири А.Комиловнинг Ўзбекистон Республикаси хорижий муассасалари ва вазирлик ҳамда идоралари расмий вакиллари иштирокида видеоконференцияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга жамоат, миллий ва хорижий ОАВ вакиллари таклиф этилди. Тадбир давомида ташқи ишлар вазирига кўплаб саволлар берилди, улар орасида хорижга чиқиш учун рухсат берувчи стикер расмийлаштиришни бекор қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам бор эди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан виртуал қабулхона, ТИВнинг электрон манзили ва мессенжер саҳифаларига келиб тушган мурожаатлари таҳлили ҳам хорижга чиқиш учун рухсат берувчи икки йиллик стикерни бекор қилиш масаласини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.
Ўзбекистон Республика Президентининг 2017 йилнинг 11 июлдаги ПҚ-3126 сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Алоқа ва ахборот коммунакацияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига бир ойлик муддатда республикада хорижга чиқиш паспортини жорий этиш бўйича асосланган таклифлар киритиш вазифаси юкланди. Уларда аниқ босқичлар, муддатлар, техник шартлар ва молиявий харажатлар белгилаб қўйилгани бўлиши лозим.
Ушбу масалани ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида айни дамда махсус идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилди, у томонидан республикада хорижга чиқиш паспортини жорий этиш масаласи жиддий ишлаб чиқилмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, республикада хорижга чиқиш паспортини жорий этиш бўйича ижобий қарор қабул қилинадиган бўлса, ушбу ҳужжатни 2019 йилдан бошлаб, босқичма-босқич бериш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб қолади.
Хориждаги амалдаги биометрик паспортга эга бўлган шахслар учун ушбу ҳужжатни мамлакат ташқарисида ишлатиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Улмас Таджибаев
03:03Улмас Таджибаев
03:02УЗБЕГИМ КОМУСИ-ЭЛИМНИНГ ХУШ ФЕЛИ,АКЛИМНИНГ ШУЛАСИ,ЭЗГУЛИК НИЗОМИ,УЗБЕГИМ КОМУСИ.ЭЗГУЛИК ЙУЛДОШИ,ДИЛ-КАЛБУ,КУНГЛИМНИНГ ЯШНАТАР ЙУЛЧИСИ,УЗБЕГИМ КОМУСИ.ЭЛ-ЮРТИМНИНГ КУРКИ,ЗАРАФШОНУ МУЛКИ,ТАФАКУР ЭЛЧИСИ,УЗБЕГИМ КОМУСИ.ДИЙДАМНИНГ АЛЛАСИ,ВАТАНИМ ЙУЛЛАРИ,ИЛМУ ФАН НАВДАСИ,УЗБЕГИМ КОМУСИ.ЁВЛАРНИНГ ЙУК ЭСИ,ФАРОСАТ ХАЁСИ,ЭЗГУЛИК САРАСИ,УЗБЕГИМ КОМУСИ.САВИЯ ЧУККИСИ,ЙУКСАКЛИК ШОТИСИ,ЭЛНИНГ ОР-НОМУСИ,УЗБЕГИМ КОМУСИ!!!ШОЁР МУАЛИФ;УЛМАС УКТАМОВИЧ ТАДЖИБАЕВДАН