Предыдущая публикация
Бойларга ҳавасдамиз ночордан қилиб ҳазар,
Юқорига интилиб, пастга солмаймиз назар.
Аслида бой кўнглини қандайлигин билмаймиз,
Энг пастда бўлмасакда, бунга шукр қилмаймиз... Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ эмиш,
Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ эмиш,
Лекин ҳақиқий очлик нималигин билмаймиз,
Ҳар куни ош есакда, бунга шукр қилмаймиз...
Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан ўлади,
Бир қултум сув топилса шунга хурсанд бўлади.
Лекин биз ношукурлар улар холин билмаймиз,
Подшоҳдек яшасакда бунга шукр қилмаймиз...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев