қўйгил гулим қўйгил ғанимни,
қайтар менга бахтимни қайтар.
Сени қанча соғинганимни,
Кўзларимдан сўрасанг айтар.
Бойлик ё бахт танла бирини,
Кўз ёш ювмас кўнгил кирини,
Гар билмасанг севги сирини,
Кўзларимдан сўрасанг айтар.
Соғинч дарди бўларкан ёмон,
Гул юзингни этаркан сомон,
Соғинчимга ишонмасанг жон,
Юзларимдан сўрасанг айтар.
Сени ўйлаб ўздан безганим,
Жигарларим бағрин эзганим,
Дийдор қумсаб соҳро кезганим,
Изларимдан сўрасан айтар.
Сендан бошқа гўзал ёқмаган,
Кўзимда ёш бўлиб оқмаган,
ўзгаларга қиё боқмаган,
Кўзларимдан сўрасанг айтар.
Оқиздириб кўзда жоласин,
қийнамагил биров боласин,
Рауфжоннинг оҳу ноласин,
Кўзларимдан сўрасанг айтар.
Адо қилдинг э воҳ, ўзимни,
Энди майли йиғлат кўзимни,
Айтолмаган барча сўзимни,
Кўзларимдан сўрасан айтар...
Рауфжон Хўжамов.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3