"
Оллоҳ ўз меҳрини сочмайди сизга,
Муштипар оналар бағрин ўйганлар.
Жаннат эшикларин очмайди сизга,
Хотинни онадан устун қўйганлар.
Олифта юрушар дустлар шомига,
Лек улар илинган нафснинг комига,
ҳам иснот келтирар эркак номига,
Хотинни онадан устун қўйганлар.
Бу қора сочлар ҳам қор бўлар ҳали,
Афсусу надомат ёр бўлар ҳали,
Онаниг меҳрига зор бўлар ҳали,
Хотинни онадан устун қўйганлар.
Дуолар айларди бедор ҳар туни,
Ранжитибсиз лекин, унутманг шуни,
қайтар дунё дерлар қайтар бир куни,
Хотинни онадан устун қўйганлар.
Майлига кутарманг ерга хам урманг
Кунглини огритиб лабингиз бурманг,
Энди куча куйди гердайиб юрманг
Хотинни онадан устун куйганлар.
Онасин ранжитиб куйса Рауфжон,
Тунлар мехробида урмалар чаён,
Сизни кимлигингиз барчага аён
Хотинни онадан устун куйганлар.
Рауфжон Хужамов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5