(бир онахоннинг илтимосларига кўра)
Ногирон боламни кафтимда тутиб,
Эркалаб меҳримга бир зум ўрадим.
Ўн йиллик дардимни ичимга ютиб,
Боламнинг дардига шифо сўрадим.
Болам «Оҳ» деганда, бағримни ўйиб,
Юрагим жимирлар жонидан тўйиб,
Ўксиниб бошимни саждага қўйиб,
Боламнинг дардига шифо сўрадим.
Қулоқ тутиб дилдан чиққан садога,
Меҳр беринг меҳр сўраб, келган гадога,
Тунлари ёлвориб Қодир худога,
Боламнинг дардига шифо сўрадим.
Болам-ла орзулар сочин ўрмадим,
Сарғайган юзидан қувонч кўрмадим,
Оллоҳдан бойлигу дунё сўрмадим,
Боламнинг дардига шифо сўрадим.
Ҳаёт завқли эрур болалар билан,
Баҳор ҳам гўзалдур лолалар билан,
Минг йилга етгулик нолалар билан,
Боламнинг дардига шифо сўрадим.
Рауфжон Хўжамов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
O`zimni bilmasam ,o`zimdan tonsam.
iymonim sustlashib seni unutsam,
Meni ziyofatdan saqla Ollohim.
Bandangning olqishi man uchun nadur,
tamagirlik yohud riyo turadur.
Kibr havosidan yurak uradur,
Meni shavkatlardan saqla Ollohim.
Bizlar kim aslida mo`min-mushriklar,
ozimizdan o`tganda namli kipriklar.
Biz o`tsak qulaydi temir ko`priklar
Meni jaholatdan saqla Ollohim.
,,Adashgan dili yoq dilsiz bandaman,
tilovat qilolmagan tilsiz bandaman.
Tangrisini unutgan ruhsiz tandaman,,
meni g`aflatlardan saqla Ollohim
Ish farzim,qoladi nomozlar qazo,
bilaman,kutajak eng og`ir jazo.
Bir kuni o`qishsa menga janozo,
Meni nafratlardan saqla Ollohim...
ахамиятга эга.Шоирлик исломда тугрими еки
нотугри амалми.Шу хакда билишни
истайсизми,мархамат менинг стсимда
шоирликнинг исломдаги урни хакида сиз
биродарларимни бахсга чорлайман.Мархамат
азизларим,Стсимни укиб куриб фикрларингизни
айтинг.Стсдан парча келтираман.
&&& ШОИРЛИК ИСЛОМ НАЗАРИДА $$$
Шеърият, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг
инсониятга берган улуғ неъматлардан биридир.
У чексиз уммонга, балки, бепоён уфққа
ўхшайди. Унинг зеболиги, таъсири ва кўламини
қайдлаш қийин. Бинобарин, унинг асосолари,
назарияси ҳақида ҳам жуда узоқ басҳлар олиб
бориш мумкин. Аммо мен ҳозир муҳтарам
ўқувчи билан ўзим анчадан бери ўйлаб юрган
айрим мулоҳазаларни ўртоқлашмоқчиман,
холос. Ўйламанки, бу кўпчилик учун фойдадан
холи бўлмаса керак.