Кириб онасига салом бердида, сўрига ёнбошлади. Аёли Шоҳида ичкаридан овқат ва дастурхон кўтариб чиқдида: - Келинг бегим, чарчамадингизми?Келишингизга сиз яхши кўрадиган манти тайёрладим, сиз еб туринг, ҳозир ман чой ҳам дамлаб келаман, дея ичкарига кириб кетди. Халидан бери қовоғидан қор ёғиб ўтирган қайнона "пақ” этиб ёрилди: -Ширин-ширин таомингни бошимга ураманми, уни ўрнига биттагина бола туғиб берсанг бўлмайдими, қўлингдан таомдан бошқа нарса келмайди, биттагина ўғлим наҳот энди бефарзанд ўтсая.... Жасур онасини дийдиёси яна бошланганидан бир оз жаҳли чиқиб: - Ойи, яна бошладингизми ўша эски записни, бир кун тинчгина овқатлана олмаймана, бу бечора ҳам Худо эмаску, ўзига бола ясаб олса. – Сен жим ўтир, 2 йил бўлдия, сен тенги уйланганларни боласи "дада” деябди, сени бўлса овунчоғинг шу ширин овқатлари, ахир мани ҳам орзу ҳавасларим бор, ман ҳам буви бўлишни, набирамни кўчада етаклаб юришни ҳоҳлайман, дея онаси эски гапларини такрорлай бошлади. – Нима қилайлик ойи, ахир бормаган докторимиз қолмади,G айб менда эканку, Аллоҳ насиб қилган куни фарзандли бўлармиз. Мана янги даволаниш курси тугади, докторим, яхши натижага умид бор деябди, сабр қилайликчи.... - Эййййй сабр сабр деб икки йилдан бери мани қулоғимга достон ўқийсан, бу шумтумшуғинг ўзи қисир чиқди.Бизни авлодда бундақаси ўтмаган,бунингни зотини Худо билади,қанақалигини, мана топиб келганинг....хуллас қатъий гапим шу: http://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52903272251619&_prevCmd=userAltGroups&tkn=7899
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3