Уни суҳбатга чақириб, фикрлаш қобилиятини синаб кўришмоқчи бўлибди. Хонада учта офицер ўтирган экан.
Дастлаб оддий савол беришибди: “Термометр 15 даража совуқ эканини кўрсатяпти. Иккита термометр неча даража совуқлигини кўрсатади?” Қиз: “Ўн беш”, – деб жавоб берибди. “Нью Йоркда “Етти қўнғироқ” номли дўкон бор, лекин дўкон пештоқига саккизта қўнғироқ осиб қўйишибди. Нега?” Қиз: “Одамлар дўкон номи билан қўнғироқлар сони мос тушмаслигини айтиш учун дўконга киришади. Қанча кўп одам кирса, шунча яхши”, – дебди. Учинчи савол: “Самолётни ўғирлаб, пул талаб қилган ёлғиз террорчи иккита парашют сўрайди. Иккинчи парашют нима учун?” Бунга жавобан қиз: “Агар террорчи битта парашют сўраса, полиция очилмайдиган парашют бериб, террорчининг ўлимини уюштиради. Иккита парашют сўраса, кимнидир гаровга олиб, биргаликда самолётдан сакрайди деб очиладиган парашют беришади”, – дебди. “Қирол ва қироличага хизматкор муз солинган иккита стаканда сув олиб кирди. Иккисида ҳам заҳар бор. Қирол бир кўтаришда ичди, қиролича секин ичди ва ўлди. Нега қирол заҳарланмади?” Қиз: “Сувга эмас, стакандаги музга заҳар қўшилган. Қирол муз эримасдан сувни ичиб қўйган”, – дебди. “Бир уйдан мурда топилибди. Ёнида ўчирилган магнитофон бор экан. Магнитофонни қўйишса, “Ўзимни ўлдиришга қарор қилдим. Алвидо!” деган гап ва ўқ овози ёзилган экан. Бу ўз жонига қасд қилишми, қотилликми?” Қиз: “Қотиллик, чунки ўлган одам магнитофонни ўчиролмайди”, – деб жавоб берибди.
Қизни ишга олишмоқчи бўлишибди. Хонадаги саватда уч дона олма турган экан. “Олмаларни учаламизга тенг бўлиб бер, аммо битта олма саватда қолсин, шунда ишга оламиз”, – дейишибди. Қиз иккита олмани иккита полициячига берибди, учинчи олмани эса учинчи полициячига савати билан берибди.
Шундай қилиб, қиз ишга олинибди. Сиз бўлганингизда бу имтиҳондан ўта олармидингиз? Жавобларингни каментарияда кутиб коламан.
Азамат Коржовов статусларидан олинган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев