|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Албатта сизнинг Роббингиз яхши кўради қачонки Унинг бандаси шундай деса:
|
رَبِّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي إِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ غَيْرُك
|
“Эй Роббим, менинг гуноҳларимни мағфират қил, албатта, Сендан бошқа ҳеч ким мағфирот қилмас!
|
/Рабби-ғфирлий зунубий, иннаҳу ла яғфиру-з-зунуби ғойрук!/”.
|
- (Шунда Роббий айтади): "Бу (бандам) биладики Мендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечирмайди".
|
Термизий, (3446) ривояти.
|
Али ибн Рабиъа айтдилар:
“(Бир куни) Али ибн Абу Толибга отига ўтириши маркабни олиб келишганини кўрдим. Оёғини узенига қўйиб, “Бисмиллаҳ!” деди, ва эгарда қаддини ростлаганда: “Буни бизга бўйсундирган Зотга ҳамд бўлсин, чунки биз бунга ўзимиз қодир эмас эдик, ва албатта биз Роббимизга қайтамиз!” деди.
|
Кейин уч марта “Аллоҳ буюкдир!” деб айтди ва: “Сен покдирсан! Дарҳақиқат, мен ўзимга ўзим зулм қилдим, мени кечир, чунки гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечирмайди!”.
|
(Субҳанака! Инни золамту нафси, фа-ғфирли, фа-иннаҳу ла яғфиру-з-зунуба илла Анта!)
- кейин кулди. (Одамлар) Ундан: “Эй мўминлар амири, нега куляпсан?” деб сўрашди.
|
У айтди: “Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг худди мен қилган ишни қилганларини кўрганман, кейин у зот кулиб қўйдилар ва ундан сўрадим: “Ё Расулуллоҳ, нега куляпсиз?
|
Ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: «Албатта, Парвардигорингиз бандаси: «Гуноҳларимни мағфират қилгин», дейишини яхши кўради» (Иғфирли зунубий!/ - (ва Роббий шунда айтади): “У (бандам) биладики, гуноҳларни Мендан бошқа ҳеч ким кечирмайди”.
|
Абу Довуд 2602, Термизий 3446, Насоий «Сунан ал-кубро» 8800, Ибн Сунний «Амал ал-йавум вал-лайла» 490, 493 ва Ҳоким 2/98-99да ривояти.
|
Ҳоким: “Бу Муслим шартларига кўра саҳиҳ ҳадисдир”, деди ва Заҳабий унга қўшилди.
|
Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: “Саҳиҳ жомиъ ас-сағир” 1821, “Силсила ас-саҳиҳа” 1653.
|
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев