Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қирқта хислат бор, энг олийи эчкини (соғиб ичишга) бериб туриш, қай бир одам ўшалардан бир хислатга савоб умидида ва қилган ваъдасининг тасдиғи учун амал қилса, Аллоҳ, албатта, уни ўша туфайли жаннатга киритур», дедилар».
(Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган).
Шарҳ
Ушбу ҳадисда зикр қилинган қирқта хислатнинг энг олийи бировга эчкини соғиб ичиб туриш учун бериш бўлса, қолганлари ундан кичик ишлар бўлади.
Лекин нима бўлса ҳам, кишиларга фойда келтирадиган иш бўлгани учун Аллоҳнинг наздида улуғ иш ҳисобланади.
Ўз соҳибини жаннатга киришига сабаб бўладиган иш бўлади.
Фақат яхши ният билан, савоб умидида ва Аллоҳ таоло томонидан ўша ишни қилган киши учун бе рилган ваъда ҳақ эканини тасдиқлаган ҳолда амал қилинса, бўлди.
Ҳа, Ислом шундоқ қилиб, жамият аъзолари орасидаги ўзаро ҳамкорликни, арзимаган, деб ҳисобланган ишларни ҳам катта ҳисоблаб, одамларга яхшилик қилишни йўлга қўяди.
Ҳадис_1273
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир уядан икки марта чақилмайди», дедилар».
(Учовлари ривоят қилишган).
Шарҳ
Бу ҳадиси шарифдаги уядан мурод - илон, чаѐн каби заҳарли нарсаларнинг инидир. Бундан мўмин киши ўта ҳушѐр инсон бўлиши лозимлиги чиқади.
Мўмин мусулмон банда бир марта зарар тортган еридан ва ишидан иккинчи марта тортмаслиги керак.
Ушбу ҳадиси шарифнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига қуйидагилар сабаб бўлган.
Бадр урушида Абу Ғарра номли шоир асирга тушди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ўзларини ҳажв қилмаслик ва ўзларига қарши одамларни тарғиб қилмаслик ҳақида аҳд олдилар.
У «хўп» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод қилиб юбордилар. У ўз қавмига бориб қўшилди. Сўнгра ҳажв қилишда ва қарши тарғиб қилишда давом этди.
Уҳуд уруши бўлганда у яна асирга тушди.
У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзини яна қўйиб юборишни сўради.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифни айтдилар.
------- /// ------- /// -------
адис_1270
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дедилар».
(Термизий, Муслим ва Бухорий ривоят қилишган).
(Бухорийнинг лафзида:)
«Албатта, сизнинг энг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дейилган.
Шарҳ:
Мўмин-мусулмон одам энг яхши одам эканлиги ҳаммага маълум.
Ана ўша энг яхшилар ичида энг яхшиси эса, шубҳасиз, ҳусни хулкдиларидир.
Шунинг учун энг яхши мусулмон бўлайин деган киши тақво билан бирга, ҳусни хулкди бўлишга ҳаракат қилиши лозим.
xадис_127
Оиша розияллоҳу анҳодан «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларида нима қилар эдилар?» деб сўралди.
«У зот ўз аҳллари меҳнатида бўлар эдилар. Намоз ҳозир бўлса, намозга турар эдилар», дедилар».
(Имом Бухорий ривоят қилган)
Шарҳ
Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олиймақом ҳусни хулқларидан бир намуна ҳақида сўз кетмоқда.
Кўриниб турибдики, ҳусни хулқ оиладан бошланар экан.
Ҳусни хулкди одам аввало, ўз оиласига ҳусни хулқликнинг гўзал намуналари ила ўрнак бўлар экан.
------- /// ------- /// ------
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди. "Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", - дедилар".
Шарҳ:
Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.
"Одоблар хазинаси" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев