ГАПНИ КЎПАЙТИРИШ - МАЗМУМ
ГАПНИ ҚИСҚАСИ - МАМДУҲ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ одамлардан тилини сигирнинг тилига ўхшаб айлантирган балоғатлисини ёмон кўради», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ:
Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан.
Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кишиларнинг ёки одамларнинг қалбини ром қилиш учун сўз ўйини қилишни таълим олган бўлса, у одамдан Аллоҳ қиёмат куни тавбани ҳам, фидяни ҳам қабул қилмас», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ:
Одамларни қойил қолдириш учун қилинган иш риёдан ўзга бўлиши мумкин эмас. Риё эса, доимо мазаммат қилинган нарсадир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Машриқдан икки киши келди. Улар хутба қилдилар. Одамлар ажабландилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, баёндан сеҳрлиси ҳам бор, ёки албатта, баённинг баъзиси сеҳрдир», дедилар».
Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.
Шарҳ:
Машриқдан келган икки киши — Зар-буқон ибн Бадр ва Амр ибн ал-Аҳтам эди. Албатта, чиройли гап кишини сеҳрлаб қўйиши бор.
------- ------- -------
#Хадис_1296
САРБОН ҲИРГОЙИСИ ВА ҚЎШИҚ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. У зот билан бирга қора ғуломлари ҳам бор эди. Уни Анжаша деб аташарди. У сарбонлик ҳиргойиси қиларди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Шўринг қурсин! Эй Анжаша! Шошма! Биллурларга эҳтиёт бўл!» дедилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ:
Илгари айтганимиздек, Анжаша розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғуломлари бўлиб, чиройли овоз соҳиби эди. У киши шеърни оҳанг ила айтиб, оналаримизнинг туяларига сарбонлик қилар эди. Анжаша розияллоҳу анҳу шошилиб юрганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини аёлларга шафқат қилиб секинроқ юришга шу шаклда чақирганлар. Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафарларида сарбонлик ҳиргойиси бўлиб тургани чиқади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшиқ қалбда нифоқни ўстирур», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Абу Дунё ривоят қилишган.
Шарҳ:
Албатта, шариатда ҳаром қилинган қўшиқ киши қалбида нифоқни ўстириши турган гап.
-------- ------- -------
Хадис_1285
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:«Ассалому алайкум», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ўнта», дедилар.Кейин бошқа бири келиб:«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.Сўнгра у зот:«Иигирмата», дедилар.Кейин бошқа бири келиб:«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.Сўнгра у зот:«Уттизта», дедилар».
Шарҳ:
Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади.
Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ кишиларга аввал салом беришга одатланмоқ лозим.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Саҳобаи киромлар пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.
------- ------- -------
Чет тилларини урганиш хакида
Хадис_1287
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар. Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим»
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир.
Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев