Имконият ҳаммага берилади...
Эълонда шундай ёзилганди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Бемаънилик!- минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Адашиб ёзишганмикин?- ўйлади у ва йўлида давом этди.
Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди.
Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
- Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
- Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
- Нархини айтаман: бир долларми?
- Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.
Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди.
Аёл унга жилмайганича жавоб берди:
- Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз. Хайр.
Аёл шундай деб кетди.
Хулоса: Имконият ҳаммага берилади! Фақат амалга ошмайдиган нарса ҳам рўёбга чиқиши мумкинлигига ишониш керак холос.
👉 📱Kanalimizga qo‘shiling va biz bilan birga rivojlaning💪
Telegram | @psixologiya_ong_va_ruhiyat Maktabda oʻrgatilmaydigan bilimlar
https://www.instagram.com/tv/C0M3NjRospB/?igshid=MTc4MmM1YmI2Ng==
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев