Кунлардан бир куни сартарошхонага сочини калта қилдириш учун гул сотувчиси келди. Сартарош ишини тугатгач деди: "Бу ҳафта мен кўнгилли сифатида ишлаяпман. Пул олмайман." Гул сотувчиси унга раҳмат айтиб, чиқиб кетди. Эртаси куни эрталаб сартарош ишга келганида эшиги ёнида миннатдорчилик сифатида қолдирилган хат ва ўн икки дона атиргул турарди.
Кейин сартарошхонага нонвой келди, сартарош унга ҳам гул сотувчисига айтган гапларини такрорлади. Нонвой мамнун бўлди. Эртасига эрталаб сартарошхона эшиги олдида миннатдорчилик сифатида қолдирилган хат билан ўн иккита кулча турарди.
Сартарошхонага сенатор келди, пул тўламоқчи бўлганида сартарош унга ҳам кўнгилли сифатида ишлаётганини айтди. Сенатор миннатдорчилик билдириб, чиқиб кетди.
Эртасига эрталаб сартарошхона эшиги олдида ўн иккита сенатор, ўнта депутат, ўн бешта маслаҳатчи, ҳоким ва бир нечта вазирлар, ҳокимнинг рафиқаси ва олти нафар фарзанди - ҳаммалари сочларини бепул калта қилдириш учун сартарошни кутиб туришарди...)
Inson psixologiyasini va gipnoz sirlarini òrganuvchi kanal👇👇👇 https://t.me/shaxspsixologiyasi Dòstlarizga ham ulashing😘😘😘
https://www.instagram.com/tv/C0M3NjRospB/?igshid=MTc4MmM1YmI2Ng==
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев