ДИҚҚАТ!!!
Менга етиб келган хабарларга кўра, Президентнинг шаъни ва ишларини саботаж қилишга қаратилган уюшган ҳаракатлар авжига чиққан.
Саботаж – бирон-бир ишга хуфёна қаршилик кўрсатиш, ишларнинг юриб кетишига атайин, маккорлик билан тўсиқ қўйиш ёки фармону буйруқларни гўё бажараётгандек бўлиб, аммо атайин сусткашлик қилиш ёки умуман бажармаслик.
Саботаж конкрет мақсадларни кўзлаб қилинади. Одатда маълум бир ўзгаришлар (ислоҳотлар)нинг натижаси(маҳсули) бирон-бир тоифанинг манфаатларига зид бўлса (ёки зид деб қаралса) ўша тоифадагилар жипслашиб, келишиб олиб, саботаж қилишни режалаштиришадива амалга оширишади.
Бунда кўпинча ислоҳотларнинг бош сабабчиси бўлган кишининг шаъни эътибор марказига қўйилади, яъники унинг обрўйи ва қилаётган ишларини омма кўзида пастлатиш ва алал-оқибат у бошлаган ислоҳотларни тўхтатиш мақсад қилинади. Нега?
Чунки ислоҳотлар ўша тоифанинг аниқ манфаатларига, ҳали айтилганидек, зид бўлади. Масалан, ошкорасизлик мууҳитида халқ мулкини пинҳона катта миқдорда ўғирлаш тизимини тузиб олган тоифа ошкоралик муҳити қарор топишига, ўғирликлари очилиб қолишига қарши туришади. Ўзаро маслаҳат қилиб, “энди нима қиламиз?” деган саволни ўртага ташлашади. Ишлари пачава эканлигини, “бизнеслари” барҳам топиши мумкинлигини кўриб, саботаж қилишни бошлашади.
Баъзида эса сиёсий мақсадлар кўзланади. Сал аввал Туркиядаги каби.
Бундай пайтда ҳар бир оқил, ислоҳотларни, эзгуликни, покликни истайдиган киши сергак туриши, вазиятга тўғри баҳо бермоғи, саботажчиларнинг мақсадларини “ўқий” олмоғи лозим ва ҳар қандай пайтда ислоҳотлар йўлини танлаган раҳбарнинг ёнида турмоққа шай турмоғи лозим.
www.facebook.com / story.
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев