Предыдущая публикация
Ёри борни ёр қилдим,
Ўз -ўзимни ҳор қилдим,
На эл-юртдан ор қилдим,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Айни шу ёш чоғимда,
Омонат,қучоғимда,
Ким рисқи ўчоғимда,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Оҳ ,ҳалво есам тахир,
Бу севги етим -есир,
Кўнгиллари,ҳавотир,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Ё ўлиб ўлолмайсан,
Меники деёлмайсан,
Кўланкасан,соясан,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Ейман совуқ ошимни,
Кўрсатмай кўз-ёшимни,
Урай қайга бошимни,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Кутиб ўтасан ,сассиз,
Бир кун ишқ,хафта ёлғиз,
Эрта куним умидсиз,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Эгнимда бир ёт либос,
Ўзга ёри ёр бўлмас,
Бир ўйинчоқман,холос,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Улғайганда фарзандлар,
Қилсам қуда-андалар,
Кимлар мени, ким атар,
Бахтми бу ё бахтсизлик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10