Предыдущая публикация
Пичирлайман ўзимга ўзим,
Йиллар мени етаклаб кетар.
Хотиралар кўмади изим,
Менинг дардим қарғалар тинглар.
Ўша таниш эски кўчалар,
Муюлишда қолган болалик.
Ҳаловатли сокин кечалар,
Нима қолди сиздан эсталик.
Қайтиб келмас онларим,
Қайтиб келмас тонгларим,
Болалигим,
болалигим,
болалигим.
Бошқа рангга бўялган дунё,
Бошқа рассом чизган бир расм,
Эргашади кетимдан, гўё,
Қиқирлаган бир кулги маъсум.
Чечакларнинг ҳиди,ўзгача,
Ўзга баҳор хазон билмаган.
Мижжа қоқмай ,субхидамгача,
Фалакда ой ,ухлаб қолмаган.
Мунгли оханг,тинмаган,
Ҳаёлимдан кетмаган,
Болалигим,
болалигим,
болалигим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4
қайтмай қолишдан қўрқ яна оналик,
хохласанг бир хисоб-китоб қилайлик,
кам десанг, эрта учун яна сўрайлик.