Предыдущая публикация
Хиёнат устида кимхоб,
Вафонинг устида бир бўз.
Ишқ бўлди энди сароб,
Ошиқлар фақат уяр кўз.
Лойқадан ким ахтарар дур,
Эртакда энди малак,ҳур.
Муҳаббатнинг қўлида қоп,
Пул санар,кўзи эса кўр.
Тароз ўйнар аранг-аранг,
Севги тош босмади ,қаранг.
Эссиз нозик кўнгил чўкди,
Хамма тинглар,пулда оҳанг.
Бугун тўймиш,кейин ажрим,
Бу ишларга чек қўяр ким,
Келажакчи кимга қолар,
Дунёга тўлса гар етим.
Кимда жавоб,маъсулият,
Тўй қилгандик,қилиб ният,
Аравада ғилдирак йўқ,
Тубсизликка тушар албат.
Ўтир ўғлим,ўтир қизим,
Единг болам нону тузим,
Оила бу муқаддасдир,
Мени қаро қилма юзим.
Уволмасми полапонлар,
Жонимиздан бўлган жонлар,
Савол-жавоб энди бўлар,
Нима деймиз?,биз инсонлар.
#Замира
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3