Предыдущая публикация
Ярим кўнгил балки тўлмайди,
Ярим ой бир куни тўларкан.
Энди сизсиз яшаб бўлмайди,
Мен сизни севмасам бўларкан!
Баҳоримдан кечдим куз учун,
Юзимга юз босган юз учун,
Ўзим учун эмас сиз учун,
Мен сизни севмасам бўларкан!
Сиз кўнглимга ёқмадингиз шам,
Сочларимга осилди минг ғам,
Юрагимни узиб олсам ҳам,
Мен сизни севмасам бўларкан!
Осмонимда булут бор ҳануз,
Кўринмайди энг ёруғ юлдуз,
Минг бор афсус дейман, минг афсус,
Мен сизни севмасам бўларкан!
Нафасимдан қоғоз ёнади,
Бир шеър ёздим юрак қонади,
Энди менга ким ишонади,
Мен сизни севмасам бўларкан!
Майли яшаб кўринг Зуҳросиз,
Мен қолмасам бўлди Худосиз,
Ё мен бахтли бўламан ё сиз,
Мен сизни севмасам бўларкан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2