Азиз дўстлар ушбу ёзган шеърим ҳозирги кунда умра сафарида юрган туғишган акамга атаб ёздим.
Қилаёт умра зиёрати Аллоҳим даргохида қабул бўлсин амин ва ҳар бир мусулмон бандасига каба атрофида лабайкани айтишлик насиб бўлсин амин...
Иймон бўлсин дилда мустаҳкам,
Бўлса ҳамки бу дунё бир кам.
Яшаш тотли бол каби таҳам,
Қўллаб турса робим ол дея.
Ният ҳолис насиб бўлди умра,
Маккада бор шундай бир ҳужра,
Барчага орзу муқаддас каба,
Умра муборак, жоним акам.
Каба кўрар эди орзунгиз,
Қуёш каби чақнар кўзингиз.
Байтиллоҳда қолар изингиз,
Сафар муборак, ҳожи акам.
Амалларга топдингиз жавоб,
Арофатдан излабсиз савоб.
Расулимиз қилибсиз тавоф,
Садоқат муборак, жон акам.
Лабайкани айтишга қодир,
Савобларни қилдингиз содир.
Қалбларимиз эзгуга жо-дир,
Ҳожилик муборак, жон акам.
Ота-Онам руҳлари шодон,
Савобингиз терилган маржон.
Ҳақларига тиловат қурон,
Ҳожилик муборак, жон акам.
Бағрингизга сиғмас жигарлар,
Ярашади сизга зўр сўзлар.
Кутар сизни қанчайин кўзлар,
Ҳожилик қутлуғ, ҳожи акам.
Эсон-омон қайтинг ватанга,
Зам-зам суви мадад ҳар танга.
Дуо қилинг атаб ҳар жонга,
Ҳожилик муборак, жон акам.
Ака -ука, опа-сингиллар,
Кутар сизни интиқ кўнгиллар.
Пойингизга тушалсин гуллар,
Дийдор ширин, дийдор акажон...
Ориф Сурхон...
17/01/25..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 56
Бор бўлинг ҳамиша.
сизу бизга хам насиб этсин илохим
Жўрам раҳмат саломат бўлинг илохим айтганиз келсин. Амин...
Дўстимга аталган шеьр
Яхшимисиз яхши инсоним.!
Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним.!
Кўринмайсиз гуруҳларда ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним!
Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним!
Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним.!
Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним!
Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним.!
Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним!
Муаллифга мингдан минг рахмат
Бизларга ҳам шу кунлар ато қилсин амин.
Илоҳим айтганиз келсин амин
Шу кунларга етказсин илоҳим.