Предыдущая публикация
Жонимга жо бўлган ширин сўзлари.
Суръати қўлимда йўқдир ўзлари,
Ўшал менинг Онам, Онам бўлади.
Ҳилолга термулсам доғдир юзлари,
Қалбимда учмасдир ҳақдил сўзлари.
Угитлар ёдимда, боғда излари.
Ўшал менинг Онам, Онам бўлади.
Кафтида тебратган дунё бешигин,
Очмаган иймониб ҳаё эшигин.
Қалбларга жойлаган алла қўшиғин,
Ўшал менинг Онам, Онам бўлади.
Яхшилик уруғин қалбимга қадаб,
Шўхлигим учун ҳам берганлар адаб.
Дуолар қилганлар шанимга атаб,
Ўшал менинг Онам, Онам бўлади.
Теварак атрофим кўринар чирой,
Жонимга жаннатдан қурсалар сарой.
Зулматдек қалбимни ёритган ой,
Ўшал менинг Онам, Онам бўлади.
Ориф Сурхон.
28/12/24.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 42
Раҳмат саломат бўлинг доим оғам.
Эътибор учун катта рахмат сизга.
Беллари эгилган, қўлида хасса
Овозлари титраб, бирам шикаста
Онажоним мени йўқлаб келибди
Кулбамни чароғон этиб қуёшим
Кўзимга тўлдириб қувонч кўз ёшим
Қўлимдан егин деб, емагим, ошим
Онажоним мени йўқлаб келишди
Вақт дегани тўхтамас, ўзгарди замон
Йигитлик эгилди кексалик томон
Тойчоғим деб эркалаб халиям,хамон
Онажоним мени йўқлаб келишди
Икки олам саодатин, тилар дуода
Дерлар болаам униб ўс, бўлгин зиёда
Жаннатим, боскан изи пою пиёда
Онажоним мени йўқлаб келишди
Озгина маззам қочканди. Онам хабар топиб ўзлари касал холларида йўқлаб келишканди. Элликка киргандаям, етмишка киргандаям она учун ёш боламиз.
Хаётдан кўз юмган оналарни Оллох рахмат қилсин. Охиротлари обод бўлсин. Хаёт оналаримиздан дуоларини олмоқлик берган оқ сутини хаққини адо қилмоқлик насиб қилсин илохим.
Ижодда зафарлар тилайман Орифжон. Оллох зиёда қилсин.
Раҳмат ажойиб ҳақ ростни айтдингиз.
Шоир акам эътибор учун катта рахмат сизга саломат бўлинг доим.
Катта рахмат акажон ажойиб ижодингиз бор.
Ижодингизга омад тилайман боризга шукр акажон хуш кўрдим.