Унитдим демайди унитган одам,
Шунчаки яшайди кўнглин этиб чоғ.
Бир савол, жавоби қийин бўлса ҳам,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Ҳеч кимга сир бермас кўзингиз айтсин,
Номидан қизарган юзингиз айтсин,
Ҳаволар бермаган бўзингиз айтсин,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Балки вақт даволар савдо кўйингиз,
Дардларни эслатмас байрам, тўйингиз.
Лек ёлғиз қолганда туткун ўйингиз,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Ёқтирган ишингиз ҳаловат шами,
Болангиз қучганда арир дил ғами.
Гоҳ хотир сездирмас чойингиз таъмин,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Ғурурнинг отларин кўкка учириб,
Юракка ёзганин бўлмас ўчириб.
Омонлик тилайсиз, ҳар кун кечириб,
Эсламоқ, эмасми, унитдим демоқ.
Не сабаб очилмас қош қовоғингиз?
Қувончдан порламас кўз-қароғингиз.
Нилуфар бўлганку ёт, йироғингиз,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
✍️НИЛУФАР ТОҲИР
17.07.2024й https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi 🌿❤✍️🌹🌿
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 25
Ғурурнинг отларин кўкка учириб,
Юракка ёзганин бўлмас ўчириб.
Омонлик тилайсиз, ҳар кун кечириб,
Эсламоқ, эмасми, унитдим демоқ.
Ҳеч кимга сир бермас кўзингиз айтсин,
Номидан қизарган юзингиз айтсин,
Ҳаволар бермаган бўзингиз айтсин,
Эсламоқ эмасми, унитдим демоқ?
Фақат севган ОДАМ қиларми тўйни..
Фақат қулоқ билан тингларми куйни ,,
Унутдим дегани аслида ,излаш,,,,
Титроқ кирар танга эшитиб номин,,
Юрак потирлайди кўрганда томин,
Умр битиролмас ишқнинг камин,,.
Унутдим дегани аслида қўмсашш .
Аритолмай ўтдим кўзларим намин,,
Тугатолмадим ҳеч икки дил ғамин ,, унутдим деганим аслида эслаш,,