Эсламай ўтмайди бир куним,
Қаерда юрибди бетиним,
Худойим соғ омон бўлса бас,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Кўзимдан дардларим қуйилар,
Тунлари дил бағрим сўйилар,
Термилиб тургандай туйилар,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Ям-яшил боғларнинг ҳусни йўқ,
Топмадим, бу дарнинг исми йўқ,
Соғинчи оловдир, ҳажри ўқ,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Саболар суҳбатдош хаёлга,
Ҳисларим сирдошдир ҳилолга,
Ишқимни алмашди уволга,
Сен билган мен билган ҳеч кимим.
Кафтимдан тўкилган нуримни,
Барибир йўллайман бетиним,
Бепарво ўқийди шеъримни,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Синовинг бошимда тожи зар,
Айлади қалб кўзин мунаввар,
Билмайди, биттадир Нилуфар,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
НИЛУФАР ТОҲИР
14.05.2022й https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 44
Кўчаларда кўзни ёшламай,
Соғинчларда дилни ғашламай,
Бевафога нигоҳ ташламай,
Кел, жимгина йиғлаймиз юрак.
Муҳаббатдан нома битмаймиз,
Кўчасидан энди ўтмаймиз,
Бағритошдан нажот кутмаймиз,
Кел, жимгина йиғлаймиз юрак.
Талаб қилиб кўксим ўймагин,
Ҳижронида бағрим сўймагин,
Соғинганим сотиб қўймагин,
Кел, жимгина йиғлаймиз юрак.
Дунёларга фарёд солмасдан,
Исмин энди тилга олмасдан,
Ғуруримиз ўлиб қолмасдан,
Кел, жимгина йиғлаймиз юрак.
Дилни ёқиб,ўтсиз тутунда,
Ойга боқиб зимистон тунда,
Ҳасратимиз сезишмас шунда,
Кел,жимгина йиғлаймиз юрак.
Оҳларимиз йўлини тўсиб,
Соғинчимиз дорларга осиб,
Кўзимизни ёстиққа босиб,
Кел,жимгина йиғлаймиз юрак.
Келишдикми,ғамга ботиш йўқ,
Қоврулсакда наъра тортиш йўқ,
Бевафога мени сотиш йўқ,
Кел,жимгина йиғлаймиз юрак,
Дардимизни ичларга ютиб,
Тушимизда дийдорин кутиб,
Юзимизни ёмғирга тутиб,
Билдирмасдан, йиғлаймиз юрак.
Кел, жимгина йиғлаймиз юрак.
Мактуба ШАЙДО
Фариштам қалам тутган қулингиз дард курмасин бошингиз асло ғам курмасин.
Инграб ётар хатоларинг доғлар ортида.
Бир кўришга интизоринг зоғлар ортидан,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Ўзин севсин аввал бизни жоним деб айтган,
Жаҳонимсан, ўзинг бахтим шоним деб айтган,
Арзимайди томчи ёшга сўзидан қайтган,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Тўрт фаслимни баҳор қилган чечак гулисан,
Яхшиларга олиб борар меҳр йўлисан.
Худойимнинг синов бериб суйган қулисан,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Биласанми нега хайр демай кетди ёр,
Афсус чекиб бир кун яна қайтишлари бор
Лек англамас синган кўзгу бут бўлмас такрор,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Бахт дегани бизга асли ёрнинг кулиши,
Омадларнинг қучоғида завққа тўлиши,
Қайда бўлса паноҳида омон бўлиши,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Кўзим юмсам, узун тунлар тиғ санчар ҳижрон,
Ақлим йўқлаб келолмайди хаёллар сарсон,
Нилуфарнинг дурдонаси ўзингсан ишон,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
13.12.2020...ЕщёМузлаб қолган, саболар ҳам тоғлар ортида,
Инграб ётар хатоларинг доғлар ортида.
Бир кўришга интизоринг зоғлар ортидан,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Ўзин севсин аввал бизни жоним деб айтган,
Жаҳонимсан, ўзинг бахтим шоним деб айтган,
Арзимайди томчи ёшга сўзидан қайтган,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Тўрт фаслимни баҳор қилган чечак гулисан,
Яхшиларга олиб борар меҳр йўлисан.
Худойимнинг синов бериб суйган қулисан,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Биласанми нега хайр демай кетди ёр,
Афсус чекиб бир кун яна қайтишлари бор
Лек англамас синган кўзгу бут бўлмас такрор,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Бахт дегани бизга асли ёрнинг кулиши,
Омадларнинг қучоғида завққа тўлиши,
Қайда бўлса паноҳида омон бўлиши,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
Кўзим юмсам, узун тунлар тиғ санчар ҳижрон,
Ақлим йўқлаб келолмайди хаёллар сарсон,
Нилуфарнинг дурдонаси ўзингсан ишон,
Хайр демай кетаверсин, йиғлама кўнглим.
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
13.12.2020й
https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi
Йиғлааманг хеч чин дилдан.
Аламингиз олманг бир ўзингиздан,
Фақат хайр деманг менга азизам.
Яхшими ёмонми сухбатлар қилдик,
Бир биримизга тилаклар битдик.
Оз бўлсада ширин сўз айтдик,
Фақат хайр деманг менга азизам.
Узир гузал сизга ёр бўлолмасам,
Ишқингизда сизни дия излолмасам.
Меҳр ила сизни зўр севолмасам,
Фақат хайр деманг менга азизам.
Юзингизга ой хам хавас қилади,
Соғинсам гар сизни кўргим келади.
Бу дунёдан хамма ўтиб кетади,
Фақат хайр деманг менга азизам,
Сизга тилайман бахт иқбол,
Хаётингиз бўлсин баркамол.
Мени эсланг келмаса малол.
Фақат хайр деманг менга азизам. ..
Мен қадрдони дўстимнинг ижодидан
БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ХАТОЛАР УЧУН,
ТИЛОВАТ ҚИЛСАНГИЗ ФИДОЛАР УЧУН
МЕНИ ҲАМ БИР ЁДГА ОЛИНГ АЗИЗИМ.
ҚАНЧА КУН УМРИМДАН ШАРҚИРАБ ЎТДИ,
ЭНГ ШИРИН ТУЙҒУЛАР ЯРҚИРАБ ЎТДИ,
ЮРАГИМ БИР СИЗНИ,БИР СИЗНИ КУТДИ,
УНГА ҲАМ БИР НАЗАР СОЛИНГ АЗИЗИМ.
НЕЧА БОР КЕТМОККА ЧОҒЛАНДИМ БИРОҚ,
ҚЎЙМАДИ БАҒРИМДА УНГАН ҚИЗҒАЛДОҚ,
АНА ЕТИБ КЕЛДИ ОХИРИ ФИРОҚ,
КЕТАМАН ЎКСИМАЙ ҚОЛИНГ АЗИЗИМ.
МЕНИ ҲАМ БИР ЁДГА ОЛИНГ АЗИЗИМ...
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
04.08.2004й
Кун келганда тополмаймиз қўлда чироқ.
Сизда қандай билмадим лек менда фироқ.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Биласизку фоний дунё он омонат.
Менда,сизда,бизда бирдек жон омонат.
Зорлик,хорлик,мансаб,дунё, шон омонат.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Рўзғор ғами тутдими қўш қўлингиздан.
Кам чиқдими хар қадамда йўлингиздан.
Хабар беринг боғ,тоғ,чаман чўлингиздан.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Анча бўлди кўришмадик, ўзгарибсиз.
Сочингизга қиров қўниб, сал қарибсиз.
Дунё ташвиш тошларидан бош ёрибсиз.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Кимда зартўн,кимда оддий бўздан мато.
Кимгадир дард,кимга омад Хақдан ато.
Йўқлашмадик сизда,менда бирдек хато.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Тоға,хола,жиян,бари аммаларим.
Почча,опа,сингил,куёв хаммаларим.
Ўтди қанча якшанбаю, шанбаларим.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Байтим ўқиб қай жисмига титроқ ўрди.
Ким тушунмай қайта-қайта ўқиб кўрди.
Бу байтда сиздан бироз аҳвол сўрди.
Омонмисиз қариндош...ЕщёКунда дийдор чораси йўқ манзил йироқ.
Кун келганда тополмаймиз қўлда чироқ.
Сизда қандай билмадим лек менда фироқ.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Биласизку фоний дунё он омонат.
Менда,сизда,бизда бирдек жон омонат.
Зорлик,хорлик,мансаб,дунё, шон омонат.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Рўзғор ғами тутдими қўш қўлингиздан.
Кам чиқдими хар қадамда йўлингиздан.
Хабар беринг боғ,тоғ,чаман чўлингиздан.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Анча бўлди кўришмадик, ўзгарибсиз.
Сочингизга қиров қўниб, сал қарибсиз.
Дунё ташвиш тошларидан бош ёрибсиз.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Кимда зартўн,кимда оддий бўздан мато.
Кимгадир дард,кимга омад Хақдан ато.
Йўқлашмадик сизда,менда бирдек хато.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Тоға,хола,жиян,бари аммаларим.
Почча,опа,сингил,куёв хаммаларим.
Ўтди қанча якшанбаю, шанбаларим.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Байтим ўқиб қай жисмига титроқ ўрди.
Ким тушунмай қайта-қайта ўқиб кўрди.
Бу байтда сиздан бироз аҳвол сўрди.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Кунда дийдор чораси йўқ манзил йироқ.
Кун келганда тополмаймиз қўлда чироқ.
Сизда қандай билмадим лек менда фироқ.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Муаллифга ташаккур
Мушоира.
Нилуфар Тоҳир.
Эсламай ўтмайди бир куним,
Қаерда юрибди бетиним,
Худойим соғ омон бўлса бас,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Ҳаёлим масофа билмайди
Унингсиз бу кўнглим тўлмайди
Куйганим назарга илмайди
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир.
Кўзимдан дардларим қуйилар,
Тунлари дил бағрим сўйилар,
Термилиб тургандай туйилар,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Дардимга дардкашим сен, табиб
Фонийда топилмас ман ҳабиб
Висолин ўйласам, ҳуш ажиб
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир.
Ям-яшил боғларнинг ҳусни йўқ,
Топмадим, бу дарднинг исми йўқ,
Соғинчи оловдир, ҳажри ўқ,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Ҳар саҳар ёдинг-ла уйғониб
Муҳаббат ишқида тўлғониб
Кундан-кун боряпман чўлғониб
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир.
Саболар суҳбатдош хаёлга,
Ҳисларим сирдошдир ҳилолга,
Ишқимни алмашди уволга,
Сен билган мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Ўтдими биз кутган карвонлар?
Воажаб, ҳув ўша давронл...Ещё@ҲЕЧ КИМИМ@
Мушоира.
Нилуфар Тоҳир.
Эсламай ўтмайди бир куним,
Қаерда юрибди бетиним,
Худойим соғ омон бўлса бас,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Ҳаёлим масофа билмайди
Унингсиз бу кўнглим тўлмайди
Куйганим назарга илмайди
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир.
Кўзимдан дардларим қуйилар,
Тунлари дил бағрим сўйилар,
Термилиб тургандай туйилар,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Дардимга дардкашим сен, табиб
Фонийда топилмас ман ҳабиб
Висолин ўйласам, ҳуш ажиб
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир.
Ям-яшил боғларнинг ҳусни йўқ,
Топмадим, бу дарднинг исми йўқ,
Соғинчи оловдир, ҳажри ўқ,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Ҳар саҳар ёдинг-ла уйғониб
Муҳаббат ишқида тўлғониб
Кундан-кун боряпман чўлғониб
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир.
Саболар суҳбатдош хаёлга,
Ҳисларим сирдошдир ҳилолга,
Ишқимни алмашди уволга,
Сен билган мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Ўтдими биз кутган карвонлар?
Воажаб, ҳув ўша давронлар?
Моҳ гувоҳ, боғ аро сайронлар?
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир.
Кафтимдан тўкилган нуримни,
Барибир йўллайман бетиним,
Бепарво ўқийди шеъримни,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Ишонмас сўзимга ёр, бироқ
Қалбимни ёритмас шамчироқ
Ўртайди соғинч-у, ғам, фироқ
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Нилуфар Тоҳир
Синовинг бошимда тожи зар,
Айлади қалб кўзин мунаввар,
Билмайди, биттадир Нилуфар,
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад.
Байтини битибди дард қўша
Дардига чунонан гард қўша
Шомурод, сен билган мард ўша
Сен билган, мен билган ҳеч кимим.
Шомурод Ахмад. НИЛУФАР ТОҲИР
14.05.2022.
Ассалому алайкум , чиройли ижодингиз бор кўз тегмасин шоираи замон!