Предыдущая публикация
Кўзлари пирпираб учмаган шаҳар,
Сурати қалбингга кўчмаган шаҳар,
Бағрида меҳнатнинг ўчоғин қуриб,
Меҳмон деб бир бора қучмаган шаҳар.
Бепарво кузатиб, бепарво кутиб,
Йўлингда минг бора синовлар тутиб,
Гўзаллик,кучингни ямламай ютиб,
Ўрганган одатдан кечмаган шаҳар.
Кўнглингни узолмай, жисмингни узиб,
Кетасан, ноилож қалбингни эзиб,
Бағрида сенинг ҳам борлигинг сезиб,
Армоннинг ғулларин ечмаган шаҳар.
Тақдирда ёзганин нуқтасин ҳатто,
Чизмоққа уринмоқ,тузалмас хато,
Бандасин асарасин аввало Худо,
Майлига қовоғин очмасин асло,
Меҳмон деб бир бора қучмаган шаҳар.
Кўзлари пирпираб учмаган шаҳар.
НИЛУФАР ТОҲИР
13.03.2022й https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 22