Соғинч нима биласизми?Она соғинчи,
Ёр соғинчи олдида у ер билан осмон,
Бир қучоқлаб ўпиш ўйи,юрак овинчи,
Қўлин тутиб сайр қилиш қолдирмас армон.
Тонг отганда хаёлларинг жўнатар мактаб,
Кун ботганда эркалайсан эртаклаб айтиб,
Олган аъло баҳосила қўйсанг гар мақтаб,
Гўё олқиш ёғилади ўзингга қайтиб.
Соғинч нима биласизми? Лим тўла алам
Боласининг усти-бошин юволмагани,
Пойафзалин арта олмай ҳар куни бир бор,
Юрагидан ғуборларни қуволмангани.
Хаста бўлса боролмайсан жонингни тутиб,
Фақат битта илтижога қурбинг етади,
Худди унинг дарди сени юборар ютиб,
Тану-жонинг аёз каби музлаб кетади.
Соғинч нима? Кетган кунинг деворга ёзиб,
Қайтишингни бармоқчалар санар бетиним,
Йироқларда ойлар ўтар ақлдан озиб,
Чап кўксингда санчилади нимадир сим-сим.
Музқаймоқдай эриб кетар,андуҳлар тоши,
"Ойижон"-деб айтишига берасан боринг,
Кулгичида умидларнинг яшар бардоши,
Юрагингдан тўкилади сарғайиб зоринг.
Дунё юки қоматингни букиб қўйса ҳам,
Йиқилмайсан кўз тутганинг борлиги учун,
Қудратли Зот балолардан асрагай ҳар дам,
Соғинганлар дуолари ёрлиги учун.
Соғинч нима,биласизми?Она соғинчи...
НИЛУФАР ТОҲИР
https://t.me/Nilufar_Tohir_ijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 24
Озорга ёр , ранглари гил
Дийдорга зор соғинди дил
Сен ойдегим , чиройлигим
Сен умримда бор бойлигим
Найлай лолам , дилда фироқ
Йиғлай болам сендан йироқ
Шодлик мудроқ бир кулгусиз
Соғинч уйғоқ йиғлар унсиз ...
Орзулар жим , жилва нозсиз
Ўртар қалбим , жим овозсиз .
Ёнимдадир гул суратинг
Ёдимдадир гул сийратинг
Ўкинч бордир туйғуларимда
Согинч зоҳир кулгуларимда
Суратингга зор термулиб
Йиғлаб олдим тўлиб тўлиб
Озорга ёр , ранглари гил
Дийдорга зор соғинди дил .
муаллиф Hayotbek Muratovich .20.07.2016.
Соғинч бу нима?
Қандай ҳиссиёт....
Худдики кўксингда бир сиқим лахча чўғдайин юрак бағрингни сим сим этиб куйдириб туради....
Худдики тиш оғриғидай доимийдирки миянгда соғинганларинг сийрати ҳаёлан уларни кузатасан....
Худдики бутун танангни кучсизлантирган чанқоқдайин... Ютоқиб сув ичганинг билан барибир дилдаги куюк озори пастламайди.....
Соғинчларим шивирлар .
Уйқу бермас бу оқшом ,
Озорларим ғимирлар .
Армон унсиз йиғлайди ,
Сабот бўзлар аламла .
Кимса ҳолим билмайди ,
Дардлашаман қаламла .
Ҳамиша соғу саломат бўлинг. Ижод самосида юксак парвозлар тилайман...
Дардларимни кулдирмасдан соғинаман,
Она юртга бир кун омон қайтмоқ учун
Умидимни ўлдирмасдан соғинаман.
Қучоқ очиб кутиб олсин мунис онам,
Қувончлардан кўкка учиб жоним болам,
Яратганга етиб борсин оҳу нолам,
Дуоларим тиндирмасдан соғинаман.
Бизга йироқ совуқлари тортиқ майли,
Жондан ўтсин оқриқлари ортиқ майли.
Такрор кўрсам дил ҳузури баҳор сайлин,
Кўнглим гулин сўлдирмасдан соғинаман.
Ҳар таоми дилга қувват, дардга шифо,
Шундай юртни яна кимга берган Худо?
Туғилгандан омад кулиб топган дунё,
Мадҳига гард юқтирмасдан соғинаман.
Нега келдинг? Кўзларингиз берар савол,
Тақдир сочган насибасин термоқ ҳалол,
Асл фарзанд учун ватан кўкда ҳилол,
Уқмасга гап уқтирмасдан соғинаман.
Соғинаман билдирмасдан соғинаман,
Дардларимни кулдирмасдан соғинаман,
Она юртга бир кун омон қайтмоқ учун
Умидимни ўлдирмасдан соғинаман.
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
19.02.2021й
https://t.me/NilufarTohirijodi