-------------
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ушбу Уммат биринчи бўлиб маҳрум бўладиган нарсаси (намоздаги) ҳушьудир, - сен ҳатто унда (намозда) бирорта ҳушу қилган кимсани кўрмайсан".
Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. "Саҳиҳ ат-тарғиб" (542).
Намзда ҳушуни йўқотиш Уммат учун ҳалокатдан бошқа нарса эмас. Мусулмон киши намозида ҳушу ва ҳузурни йўқотган бўлса демак у яқинда намозини ҳам йўқотиш ҳафидадир. Инсон тобора дунё ташфишига кирар экан уни биринчи бўлиб тарк этадиган нарсаси намоздаги ҳушусидир. Чунки у энг катта неъматдир. У гўёки иймонга ўҳшайди. Ҳушу бу Аллоҳ бандасидан талаб қилган нарсасидир. Бас эй мўмин намозда ҳушуга қаттиқ бел боғлагин. Ҳушуни кўпайтирадиган нарсалардан биттаси нафл намозларингни кўпайтиргин. Намозда жуда ҳотиржам бўлгин. Намозни севиб уни яҳши кўриб адо этгин. Намоз сен учун ҳаводек, балиқ учун сувдек, чанқаган томоқ учун сувдек, оч қолган нафс учун таомдек, қул учун озодликдек бўлиши керак. Агар намозинг ҳалок бўлса билгинки демак сен ҳам ҳалок бўлибсан. Намозни ҳалок қилиш уни тарк этиш эмас, балки унда ҳушу ва ҳотиржамликни йўқлошидир.
Зарурат сабабидан икки намозни жамлаш ҳақида.
Абдуллаҳ Ибн Аббoс розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Пешин ва Асрни ва Шом ва Ҳуфтонни жамладилар. Буни ҳаф ва сафар сабабидан қилмадилар".
Саҳиҳ Муслим 705-49.
Боша ривоятда эса Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан шундай келади: "Роcулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинада туриб Пешин ва Асрни, ва Шом ва Ҳуфтонни жамлаб ўқидилар. Буни на ҳаф ва на ёмғир сабабидан қилмадилар".
Саҳиҳ Муслим 705-54.
Ушбу ҳадисни ровийси Саийд Ибн Жубайр Ибн Аббосга деди: "(Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни) бундай қилишарига нима сабаб бўлган?".
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу дедилар: "Бу билан ул зот саллоллоҳу алайҳи васаллам умматга қийинликни ҳоҳламаганлар".
Яна бир ривоятда эса Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам истиҳоза қони билан оғрияётган аёлга у икки намозни жамлаб ўқишига руҳсат бердилар".
Абу Довуд 287 ва Термизий 128 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Намозни фақат мусофиргина қисқартира олади холос. Йўлда бўлмасдан намозни қисқартириш мумкин эмас. Намозларнинг жамланишига келсак, бунга зарурат ва оқлов билан жоиз. Агар бирор киши икки намозни жамламоқчи бўлса, у қисқа сафарда бўлганда, ва шунингдек, ёмғир, касаллик ва бошқа сабабларга кўра намозларни жамлаши жойиздир. Намозларни жамлаб ўқиш мусулмон уммати учун енгиллик тарзида руҳсат берилган".
Ибн Таймия. "Мажмуъу-л-фатово" 22/293.
Шайхул ислом Ибн Таймия айтадилар: "Имом Аҳмад, Молик ва Шофиийлардан бир гуруҳ уламолар касал бўлиб қолганда икки намозни жамлаб ўқишни жоиз деб билишган".
"Мажмуъул-фатово" 24/28.
Имом Ибн Қудома ўзининг "ал-Муғний" китобида шундай деган: "Касаллик икки намозни қўшиб ўқишга имкон беради, чунки касаллик бўлса, ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш қийинчилик ва заифликни келтириб чиқаради".
"Фиқҳ ас сунна" 1/291.
-- Ушбу ҳадислар ва Уламоларнинг сўзлари шуни англатадики намозҳон одам учун қатьий зарурат сабабидан икки намозни жамлаб ўқиши жоийиздир. Масалан: қаттиқ касаллик сабаб, йўл сафари сабаб, уйдаги аёлларни бошқа жиддий юмушлари сабаб, ёки аёл кишидаги истиҳоза қони сабаб, ёки аёлни эмизиклик боласи сабаб, ёки киши Аср намозини бирор жидий сабаб билан ўтқазиб юборишидан ҳаф қилса, ёки бирор жиддий сабаб билан ҳуфтон намозини ўтқазиб юборишдан ҳаф қилса икки намозни жамлаб ўқиб олиши юқоридаги ҳадислардан далил ўлароқ жоиздир. Икки намозни жамлаш қуйдагича бўлади:
-- Бир маҳалда Пешин ва Аср намозини жамлаб ўқиб олади. Бу Пешин маҳалда ёки Аср маҳалда бўлиши ҳам мумкун.
-- Шом маҳалда Шом билан Ҳуфтон намозини жамлаб ўқиб олади.
-- Ба шарти жамланган намозлар қисқартирилмаган ҳолда тўлиқ адо этилади.
-- Яна шуни эслатиб ўтмоқ керакки Ҳуфтон билан Бомдодни, ёки Бомдод билан Пешинни жамлаш жоиз эмас. Чунки қатий зарурат сабаб бир маҳалда жамланиши жоиз бўлган намозлар Пешин ва Аср, Шом ва Ҳуфтон намозларидир.
Валлоҳу Аълам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев