------------------
111 (1433) 3512. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Рифоъанинг хотини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Рифоъа мени талоқ қилди. Талоқ қилганда ҳам боин талоқ қилди. Мен ундан кейин Абдурроҳман ибн Зубайрга никоҳландим. Ундаги нарса эса, кийимнинг титилган учига ўхшар экан», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб:
«Сен Рифоъага қайтишни хоҳлаётган бўлсанг керак? Йўқ! Токи, у сенинг асалингни тотмагунича ва сен унинг асалини тотмагунингча бўлмайди», дедилар».
Оиша р.анхо айтадилар:
Абу Бакр Сиддиқ ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдилар. Холид ибн Саид эса эшик олдида изн берилишини кутиб турар эди. У: “Эй Абу Бакр! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида очиқча айтаётган мана буни эшитмаяпсизми?” деб бақирди.
(Изоҳ: Ушбу ривоятнинг қаҳрамони бўлмиш саҳобиянинг номлари Тамийма бинти Ваҳб розияллоҳу анҳодир. У аёлни биринчи эри Рифоъа ал-Қуразий боин талоқ қўйган. Бошқа ривоятларда айтилишича, бир талоқ, бир талоқ қилиб, уч марта қўйган. Кейин Тамийма бинти Ваҳб Абдурроҳман ибн Зубайр исмли кишига эрга теккан. Лекин у киши жинсий ожиз экан. «Кийимнинг титилган учига ўхшар экан», дегани чопоннинг этаги титилиб бир нарсага ярамай қолганига ўхшаш, дегани. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи эр билан тўлақонли жинсий алоқа бўлмагунча аёл биринчи эрга ҳалол бўлмаслигини «асалини тотиш» истилоҳи билан баён қилдилар. Жинсий алоқа лаззатини асалга ўхшатдилар.
112 (000) 3513. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳо хабар қиладилар:
«Рифоъа ал-Қуразий хотинини талоқ қилди. Талоқ қилганда ҳам боин талоқ қилди. Ундан кейин хотини Абдурроҳман ибн Зубайрга никоҳланди. Бас Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули, Рифоъани қўл остида яъни, никоҳида эди. Уни яъни учинчиси бўлмиш охирги талоқни ҳам берди. Ундан кейин Абдурроҳман ибн Зубайрга турмушга чиқдим. Аллоҳ номига қасамки, ундаги нарса эса, кийимнинг титилган учига ўхшар экан», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб:
«Сен Рифоъага қайтишни хоҳлаётган бўлсанг керак? Йўқ! Токи, у сенинг асалингни тотмагунича ва сен унинг асалини тотмагунингча бўлмайди», дедилар».
Оиша р.анхо айтадилар:
Абу Бакр Сиддиқ ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдилар. Холид ибн Саид ибн Осс эса хона эшиги олдида изн берилишини кутиб турар эди. У: “Эй Абу Бакр! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида очиқча айтаётган мана буни тўхтатмайсизми?” деб бақира бошлади.
113 (000) 3514. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Рифоъа ал-Қуразий хотини хотинини талоқ қилди. У Абдурроҳман ибн Зубайрга никоҳланди. Бас Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Рифоъа охиргиси бўлмиш учинчи талоқни ҳам берди..., деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирдилар”.
114 (000) 3515. Мўминлар онаси Оишадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бир аёл бир кишига турмушга чиқади. Эри талоқ қилгач, бошқа кишига турмушга чиқади. (Иккинчи) эри шаръий қовушмасдан олдин талоқ қилади. Шунда аввалги эрига у ҳалол бўладими?” деб сўралганида, у зот: “Йўқ, токи, у сенинг асалингни тотмагунича”, ҳалол бўлмайди”, дедилар.
000 (000) 3516. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
115 (000) 3517. Оишадан ривоят қилинади:
“Бир киши хотинини уч талоқ қилди. Бошқа бир киши ўша аёлга уйланиб, у ҳам шаръий қовушмасидан олдин талоқ қилди. У хотинни биринчи эри яна никоҳига олишни хоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўралганида, у зот: “Йўқ, токи, иккинчиси аввалги каби асалини тотмагунича”, ҳалол бўлмайди”, дедилар.
000 (000) 3518. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4
Савол бор эди
Қумталоқ деса нечта талоқ тушади?
Шариатда қум талоқ деган хукм йук .
Бу саволга жавобни ўлкамизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя» китобига ёзилган «Кифоя» номли шарҳдан келтирамиз:
Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса ўша, бўлмаса бир боин талоқ тушади.Агар эр хотинига сени шидатли, қаттиқ, энг катта, энг узун, энг кенг талоқ қўйдим деса ёки тоғдек, минг талоқ, қум талоқ қўйдим каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар уч талоқни ният қилган эдим деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас.