Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаѐ фақатгина яхшилик келтиради», дедилар.
Бушайр ибн Каъб:
«Ҳикматда «Виқорли бўлиш ҳаѐдандир. Сокинлик ҳаѐдандир» деб ѐзилган», деди.
Шунда Имрон унга:
«Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис сўзласам, сен менга саҳифангдан сўзлайсанми?!» деди».
(Учовлари ривоят қилишган).
Шарҳ
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Ҳаѐнинг фақат фойда келтириши.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари турганда бошқа манбаларга мурожаат қилиш дуруст эмаслиги.
Ҳадис_1265
Али ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Али розияллоҳу анҳуга уловини миниши учун келтирилганда ҳозир бўлдим. Оѐғини узангига қўйганда уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтди.
Унинг устига ўтириб, ўнгланиб олгандан кейин
«Алҳамду лиллаҳи. Субҳаналлазии саххара ланаа ҳазиҳи. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибийн», деди.
Кейин уч марта «Алҳамду лиллаҳи», уч марта «Аллоҳу акбар», деб туриб,
«Субҳанака, иннии қод золамту нафсии. Фағфир лии, фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба иллаа анта», деди.
Сўнгра кулди.
Мен унга: «Эй мўминларнинг амири, нимага кулдингиз?», дедим.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни худди мен қилгандек қилганларини ва сўнгра кулганларини кўрдим.
Бас: «Эй Аллоҳнинг Расули! Нимадан кулдингиз?», дедим.
«Албатта, Роббинг бандасидан у «Роббим, менинг гуноҳларимни мағфират қилгин.
Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким мағфират қилмас» деса, хурсанд бўлур», дедилар».
(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ
Бу ривоятда саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қанчалар диққат ва ҳиммат билан эргашишларидан бир намуна келмоқда.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг амални қилиб бўлгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб кулиб қўйишлари бунинг далилидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2