Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши бошқа бир кишини мажлисидан турғазиб, сўнг ўзи унинг ўрнига ўтирмайди. Лекин силжинглар ва кенгайтиринглар», дедилар.
(Тўртовлари ривоят қилишган).
(Муслим ўз ривоятида):
«Ибн Умар биров ўрнидан туриб унга жой бўшатса, ўша ерга ўтирмас эди»ни зиёда қилган.
Шарҳ
Мажлисда ўтирган бир кишини турғазиб ўрнига бошқани ўтқазиш ҳаромдир.
Чунки бу ишда аввал келган кишини беҳурмат қилиш бор. Аммо кенгайиб жой очилса, яхши бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг биров ўрнидан туриб, унга жой бўшатса, ўша ерга ўтирмасликлари ўзларининг ўта камтарликларидандир.
Аслида, ўтирган одам бир кишини улуғлаб ва ҳурматлаб чин кўнгилдан жой бўшатиб берса, ўтирмоқ жоиз.
Ҳадис_1280
Абу Мижлаз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши ҳалқанинг ўртасига ўтирди. Шунда Ҳузайфа: «Муҳаммаднинг тилида малъундир ёки Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари ила ҳалқанинг ўртасига ўтирганни лаънатлади», дедилар».
(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган)
Шарҳ:
Чунки ҳалқанинг ўртасига ўтирган одам бу борадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига хилоф иш қилган ва одамларни бир-бирларидан тўсган бўлади.
#Ҳадис
Яхши гап гапиринг ёки жим туринг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин!”, - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев