(Буюкли ва Шараф Соҳиби) деган Исмининг фазилати ҳақида.
|
Робия ибн Омир, Анас ибн Молик ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
«У Аллоҳга доимий ва тез-тез: «Эй Буюклик ва Шараф Соҳиби бўлган Зот (Йа Зал-Жалали вал-Икром) деб дуода бўлинглар".
|
Аҳмад (4/177), Термизий (3524, 3525), ва Ҳоким (1/499) ривояти.
Ҳадиснинг саҳиҳлигини Ибн Тоҳир, Шайҳ Албоний, Муқбил ибн Ҳодий, Абдул-Қодир Арноут ва Шуайб Арноутлар тасдиқлаганлар.
“Таҳриж ҳадис ал-Кашшаф” (3/395), “Саҳиҳ ал-Жомий” (1250), “ас-Саҳиҳ ал-Муснад” (341), “Таҳкик жало ал-афхам” (187), “Таҳриж ал -Афхам” (187), “Таҳриж ал-кашшаф” (3/395), “Саҳиҳ ал-Жомий” (1250), “Ас-саҳиҳ ал-муснад” (341), “Муснад” (17596).
|
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг олдидан ўтиб кетаётганларида, у “Эй. Буюклик ва Шараф Соҳиби бўлган Зот (Ё Зал-Жалолий вал-Икром) деб Аллоҳ Таолога дуо қилаётганини эшитдилар ва унга дедилар: “Албатта, сенга ижобат қилинди (бас ҳоҳлаган нарсангни) сўрагин”.
|
Аҳмад (5/235), Термизий (3527), Баззор (2635). Абу Исо Термизий ва Шуайб Арноут ҳадисни ҳасан дейишган. “Таҳриж Муснад” (2017).
|
Имом Мужоҳид айтдилар: "Аллоҳнинг ушбу Исми: "Эй Буюклик ва Шараф Соҳиби!" /Ё Зал-Жалоли вал-Икром/” орқалик дуо қилинса албатта ижобат бўлгай".
| “Тафсир Табарий” (19/466).
|
Имом Мунавий айтадилар: “Танланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни дуо вақтида: “Эй Буюклик ва Шараф соҳиби”, деган сўзлар билан Аллоҳга тавба қилишга ундаганлар.
“Файд ал-Қодир” (2/160).
|
Аллоҳ Таоло деди: “Улуғворлик ва Иззат Икром соҳиби бўлмиш Роббингнинг Исми муборакдир!” (Роҳман:78).
|
Ушбу оят шарҳида Имом Ибн Касир айтдилар: “Бунинг маъноси Аллоҳ Таолони яратганлари билан улуғлашдир, чунки У юксалтиришга, итоатсизлик қилинмасликка, ҳурмат ва ибодатга, шукр қилишга ва куфр келтирмасликка, эслашга ва унутилмасликка лойиқдир" “Тафсир Ибн Касир” (5/435).
|
Баьзи уламолар Аллоҳнинг “Зул-Жалоли вал-Икром” Исми Абдураҳмон Муаллимий зикр қилганидек, Аллоҳнинг гўзал исмларининг энг улуғи ҳисобланади, деб ҳисоблашган.
“Асар ал-Муаллимий” (7/34).
|
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев