Ризқу-рўз ишқида бир жони ҳалак,
Мағрибу, Машриқни кезар жонсарак.
Оила шаънини тутиб тургувчи,
Тош ўтмас қўрғони бўларкан Эркак.
Умиди узилса қоши ҳилолдан,
Меҳр кўрмаса гар соҳибжамолдан.
Худо қисган бўлса жуфти ҳалолдан,
Сарғайиб-сарғайиб сўларкан Эркак.
Яшаркан бир умр кутиб туриб ҳам,
Рўзғорин омочин тутиб туриб ҳам.
Дардини ичига ютиб туриб ҳам,
Ҳеч кимга билдирмай юраркан Эркак.
Юрагин қонини тупроққа қориб,
Иморат соларкан, ёғочлар ёриб.
Узун кечаларда Ҳаққа ёлвориб,
Фарзандига иқбол тиларкан Эркак.
Бечора тинмайди, қишми, ёз, баҳор,
Кўкламда ғишт терар, қишда курар қор.
Қачон тўлар экан рўзғор деган ғор,
Эй Худо, -айт қачон тинаркан Эркак?
Умр ўтар, келар турналар қайтиб,
Эски дардлар қалбин тирналар қайтиб.
Аёли йиғласа дардини айтиб,
Қон йиғлаб, ёлғондан куларкан Эркак.
Эркак ҳам бировнинг битта ёлғизи,
Сочидаги оқмас, ғамларнинг изи.
Бемеҳр чиққанда ўғли ё қизи,
Қон ютиб, бағрини тиларкан Эркак.
Эркакка не керак?- Эркакка не зеб,
Яшаб юраверар бир бурда нон еб.
Эй аёл, қарғама, жувонмарг бўл, деб,
Қачон қайтишини биларкан Эркак.
Умр ўтаверар бағрингни ўйиб,
Мусибат қийнайди бепичоқ сўйиб.
Онасин кўксига бошини қўйиб,
Гоҳо тик оёқда ўларкан Эркак.
Онанинг пойида Жаннатдир, бор гап,
Ризолик олинган уч бора сўраб;
Ҳали бу Дунёдан ўтмай во ажаб,
Тириклай Жаннатий бўларкан Эркак. https://t.me/Kenja_Botirjon
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев