Ҳувуллаб қолади бу дунёнг.
Хаёлинг, ўйингдан кетмайман,
Сен учун отмайди гўё тонг...
Зарра тенг келарми тоғларга?
Сен билан олишмоқ менга ҳайф!.
Куним ҳеч қолмасин зоғларга -
Чақмоқдан осмонга қандай наф?!.
Ваъда ҳам қилмайман сен учун -
Ҳаловат, хотиржам яшашни,
Ё менсиз кенг қолган дунёнгда -
Сен менсиз насиба ошашни.
Мен кетсам қоларку, илдизим,
Осмонда энг ёруғ юлдузим.
Қоларку, жуфт ўғлим ва қизим
Отамдан қолганим - "ШЕР” изим.
Кетсам ҳам кетаман мард бўлиб,
Кўксингни куйдирар дард бўлиб.
Қолмасман сен каби гард бўлиб,
Кетаман бир ёвқур аҳд бўлиб...
Кетишим – оловли, ҳисобли,
Қайтсам ҳам денгиздек қайтаман...
Сўзим ҳам, шаҳдим ҳам шитобли,
Хулоса – сўнг сўзни айтаман:
ГАР КЕТСАМ КЕТМАЙМАН, ШУНЧАКИ…
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 12