Бугунги кунларда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий меросини ўрганиш ва ўргатиш борасида олиб борилаётган хайрли ишларнинг қамрови янада кенгаймоқда. «Ҳилол» нашриёт-матбааси томонидан ишлаб чиқилган виртуал кутубхонамиз ишга тушгач, ушбу кутубхонанинг сарҳадлари кундан-кунга кенгайиб боряпти. Дастлаб пойтахтимиздаги бир неча масжидларга ўрнатилган ушбу виртуал кутубхона эндиликда юртимиздаги қатор таълим муассасаларида ҳам иш бошлади.Ҳозирги кунда виртуал кутубхонамиз шайх ҳазратлари таҳсил олган, дарс берган ва раҳбарлик қилган имом Бухорий номидаги Тошкент олий маъҳадида, Кўкалдош мадрасаси, Хадичаи Кубро номли ислом билим юрти, Бухорои шарифдаги Мир Араб мадрасасида ишлаб турибди. Шунингдек, пойтахтимиздаги «Ҳазрати Имом», «Минор», «Мирза Юсуф», «Фирдавс», «Ҳазрат Уккоша», «Имом Аъзам», «Кулолқўрғон», «Исломобод», «Чиғатой», «Умар ибн Хаттоб», «Омина», «Ҳасанбой» жомеъ масжидларида, шунингдек, Зоминдаги «Маърифатли» жоме масжидида, Хоразм, Фарғона, Наманган, Бухоро вилоятларида, жумладан, Гиждувон, Қўқон ва Марғилондаги ўнлаб масжидларда ҳам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари жойлашган виртуал кутубхонамиз сизга мунтазир. Кутубхонамиз ўрнатилган масжид ва мадрасалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти билан келишувга биноан, Рамазон ойида Тошкентдан Фарғона водийсига қатнайдиган поездларга ҳам виртуал кутубхона ўрнатилди. Эндиликда поездда кетаётган юртдошларимиз сафар давомида шайх ҳазратларининг барча китобларини мутолаа қилишлари мумкин.Виртуал кутубхонамизда ҳозирда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг 121 та китоби жойлаштирилган. Кутубхонамиздаги китоблар сони кундан-кунга кўпайиб, бойитиб борилмоқда. Келгусида виртуал китоб жавонимизга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун, Эркин Малик, Азизхўжа Ҳабибуллоҳ, Зиёуддин Раҳим, Мубашшир Аҳмад каби кўплаб аҳли илмлар ва адибларнинг китоблари ҳам жойлаштирилади. Сиз ҳам виртуал кутубхона ўрнатмоқчимисиз?
Марҳамат, шу бугун бизга қўнғироқ қилинг.
«Hilol» виртуал кутубхонасидан фойдаланиш тартиби
1. Виртуал кутубхона микрокомпьютерга уланган wi-fi роутер тўлқини доирасида ишлайди. Шу тўлқин доирасида турган қурилмалар виртуал кутубхонага улана олади.
2. Фойдаланувчилар ўз электрон қурилмалари (смартфон, планшет, компьютер) орқали «KUTUBXONA» wi-fi тўлқинига уланадилар.
3. Браузердан vkitob.uz интернет манзилига кирилса, «Hilol» виртуал кутубхонасининг бош саҳифаси очилади. Браузерга бошқа ҳар қандай интернет манзили киритилса ҳам «Hilol» виртуал кутубхонаси очилаверади.
4. Виртуал кутубхонанинг бош саҳифасида мавжуд китоблар кўриниб туради. Фойдаланувчилар исталган китобни танлаб ўқишлари мумкин.
5. Фойдаланувчилар вақтинча кутубхонадан чиқишса ҳам, қайтиб кирганларида ўқиётган китоблари келган жойларидан очилади.
6. Китоблар матни шрифтларини фойдаланувчилар ўзлари учун ўқишга қулай қилиб катталаштиришлари ёки кичрайтиришлари мумкин.
7. Китоб мундарижасидан керакли мавзу ёки бўлимни танлаб тўғридан-тўғри ўша бўлимга ўтиш мумкин.
8. Китоб ичидан керакли сўзлар бўйича излаш имконияти ҳам мавжуд. https://kitoblardunyosi.uz/index.php?route=extension/d_blog_module/post&post_id=29
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев