- Ассалому алайкум. Ирода, сизмисиз?
- Ваалейкум ассалом. Адашдиз.
- Билмасам, шу рақамни беришганди.
- Қайси рақамни тердиз ўзи?
- 322-хх-хх, 90 лик коди.
- Лекин бу менинг рақамим. Нотўғри ёзиб
олгандирсиз.
- Бўлиши мумкин. Кечирасиз...
- Ҳечқиси йўқ. Саломат бўлинг.
- Узр, ўчирмай туринг.
- Нега, тинчликми?
- Бироз суҳбатлашсак, нима дейсиз?
- Қизиқ экансиз-ку. Мен сизни танимасам,
нимани гаплашаман?
- Исмим Баҳром. Ёшим 24 да. Эски шаҳарда
яшайман. “Ипотека-банк”да ишлайман...
- Тўхтанг, шошманг. Таржимаи ҳолизни
айтиб бермоқчимисиз дейман.
- Йўғ-е, ўзимни таништирмоқчи эдим
ҳолос. Мана энди кимлигимни билдиз.
- Ҳмм, гапга уста экансизку.
- Унчалик эмас аслида. Билмадим, негадир
сиз билан гаплашгим келяпти жуда.
- Сабаб?
- Хафа бўлманг-у, овозингиз ёқимли экан.
- Ҳмм, шунақа денг.
- Шунақа. Ўзизни исмиз қандай?
- Кечирасиз, Баҳромжон. Сиз билан
гаплашишга вақтим ҳам, ҳоҳишим ҳам
йўқ.
- Нега? Бирор ножўя гап айтдимми?
- Йўқ, ҳаммаси жойида. Шунчаки, дуч
келган одам билан гаплашиб кетадиган
одатим йўқ.
- Лекин бу тақдир бўлсачи?
- Тушунмадим. Тақдирнинг нима алоқаси
бор?
- Айтмоқчиманки, балки тақдир бир-
биримизга боғлаб бергандир ҳозир.
Умуман бошқа одамга қўнғироқ қилиб.
мана сиз билан гаплашяпман.
- Ооо! Фантазия кучли эканку Баҳромжон!
- Инкор қилмайман. Ҳаёлпарастлик бор
яхшигина )))
- Майли, ҳаёллариз билан вақтиз мазмунли
ўтсин. Ҳайр...
- Тўхтанг, тўхтанг, тўхтанг!!!
- Яна нима дейсиз?
- Одамлар барибир қандайдир сабаб
билан танишадику. Кейинчалик бир-
бирига маъқул келса ҳаётини ҳам
боғлашади.
- Ие, ҳали сизга турмушга чиқишимни ҳам
сўрарсиз.
- Нима қилибди? Ўзимни мақтамайман-у,
лекин бошқалардан кам жойим йўқ.
- Ҳақиқатда ҳаёлпараст экансиз. Саломат
бўлинг...
- Хўп, биттагина охирги саволим бор.
- Хўш?
- Тасаввур қилинг. Мана мен ҳозир сизни
рақамингизни билиб олдим. Рақам аниқ
сизники, ўзиз айтдиз. Ҳозир менга ҳайр
деб унутиб юборишиз ҳам мумкин. Мен
ҳам бошқа безовта қилмайман,
телефонда.
- Нима деганиз бу?
- Айтмоқчиманки, мен рақамиз орқали
кимлигиззи, қаерда яшашиззи
суриштириб, ортиздан кузатиб юриб,
кейинчалик уйизга совчи юборсамчи?
- Эҳе, оддий ҳаёлпараст эмас, уларнинг энг
каттаси экансизку!
- Беҳазил. Уйизга совчи қўйиб тинмайман,
охири учрашасиз, ёқсам рози бўласиз.
Лекин мен эканлигимни билмайсиз.
- Шундай қилақолинг унда. Ҳайр..
- Тўхтанг охиригача эшитмадиз. Мен сизга
таклиф қилмоқчи бўлганим. Келинг
телефонда гаплашиб турайлик. Бир-
биримизни, дунёқарашимизни ўрганамиз.
Умуман нотаниш одам билан ҳаётизни
боғлагандан кўра таниганиз, синаганизга
турмушга чиқсез яхшимасми?
- Баҳромжон, хафа бўлманг. Гап-сўзиздан
ақлли, уддабурон йигитга ўхшайсиз. Мени
сизга турмушга чиқиш ниятим йўқ. Минг
таниб, билган тақдиримдаям тегмайман
сизга. Лекин кайфиятимни кўтардиз,
раҳмат. Сиздек ажойиб ҳаёлпарастлар
борлигини билмас эканман.
- Демак, жавобиз - “Йўқ”.
- Ҳудди шундай. Соғ бўлинг.
- Ўзиз ҳам, саломат бўлинг. Умид
қиламанки бу охирги суҳбатимиз эмас.
- Мен эса умид қиламанки – бу сўнггиси!
Қисқа гудоклар...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1