Кетганим йўқ, кетолмаябман,
Юрибманда талашиб хижрон.
Айтилмаган битта сўзим бор,
Ўлганим йўқ, тирикман хамон !
Кетганим йўқ, унмадим фақат,
Қаттиқ бағринг тупроқларида.
Қовжираган чечак мисоли,
Кўкармадим қийноқларида !
Кетганим йўқ, кетган мен эмас,
У бир соя, телбадек юрган.
Сўнг яшолмай тириклар ичра,
Ўз қабрида, ўзи йиғлаган !
Кетганим йўқ, жангдаман хамон,
Тилса ҳамки ҳаёт ҳанжари.
Яшаябман олишиб хануз,
Қуроли йўқ жангчи сингари !
Кетганим йўқ, минг йилдан ошди,
Яшайверди менсиз ҳам қалбим.
Қайта-қайта туғилдим яна,
Қайта-қайта ўлса ҳам жисмим !
Кетганим йўқ, сен ҳам кетмадинг,
Икки юрак унсиз, олишар.
Кафан бичиб тақдиримизга,
Бир кун диллар, бизни қарғашар !
Гул Баҳор.
Москва.28.08.2019.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 106