Ҳаёт лаззатини фақат шунда кўрган ота уйдаги бор нарсани сотган эди. Шунда ҳам йўлини топди. Дўконда ўз аёлини номидан қарзга ола бошлади. Аммо, аёлини дўкон эгаларига йиғлаб , бермасликлари ҳақидаги ноласи отани ароқдан узоқлашишига сабаб бўла олмади....
...~Энди эса у аёли пул бермаса ўз фарзанди, олти ёшли ўғлини урадиган одат чиқарди. Бу билан у ўзини ЭРКАК эканлигини исботлагандек ғурурланарди. Гўдакнинг кўзидаги ёшлар отасига заррача ҳам таъсир қилмас, ўзи ҳоҳлаган нарсага эришиш ва улфатлари томон кетиш энг етук мақсади эди. Зеро ҳар нарсанинг ҳам интиҳоси бўлгани каби, уйдаги молиявий аҳвол ҳам тугаб борар, пул деган матоҳ уларни тарк этган эди. Бошини оғриғидан уйқуга кетгач, ярим соат ўтмасдан шовқиндан туриб кетди.
...~Ҳаёлида уй айланаётгандек, тўғри келган нарсани улоқтирарди. Навбат бурчакда қимтиниб олган ва жажжи қўлчалари билан оғзини бекитиб олган ўғлига келгач, у кўзига энг ката бало бўлиб кўринган эди. Ота шу ҳолатида нима қилаётганини билмас, шу алфозда қўлига олган нарсани унга ота бошлаган эди. Айнан шу ҳолатдан қўрққан гўдак тақдирга тан берган ва ўзига отилаётган ошхона жиҳозларини оғриғидан овози ҳам чиқмасди...
...~ Ота охирги эшитган чинқириқдан ўзига келган , аммо бу товушни чиқишига ўзи сабабчи эканлигини тан олгиси келмасди. Чунки, оёқлари тегида қорнига тиқилган пичоқдан довдираб қолган болакай ётарди. Нима қилишини билмаган ношуд ота тинмай :
~~~ “Болам , болам кечир! Илтимос, бизни ташлаб кетма. Ношуд отангни айбидан кеч. Ваъда бераман , бошқа у балони оғзимга олмайман, дея титрарди...
...~Совуқ терга ботган, ҳаёлида мудҳиш воқеани яқиндагина ўз қўли билан қилган ота уйқидан қичқирган ҳолатда уйғонди. Нима бўлганини ҳали ҳам англамаган, бу тушдами ёки ўнгдами ажратолмасди. Лекин қўлини ушлаб олиб ширин уйқуда ухлаётган ўғлини тафти уни бир сўзни айтишга мажбур қилди:..
~~~Худога шукр, имкон берганинг учун ўзинга шукур...🌺
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1