Предыдущая публикация
Атрофида бола юрганди.
Шафёр ундан бехабар қолиб,
Машинани ортга сурганди.
Не ажабки, ўша болажон,
Ғилдираклар тагида қолди.
Хушёр турган онаси эса,
Машинани кўтариб олди.
Ишонмасдан ўзига она,
Бўлган ишга хайронаман дер.
Кўрсатмасин бундай ишларни,
Ҳамма она бўлиб кетар шер.
***
Уруш пайти немис-газанда,
Асирларни музлатибдилар.
Сувлар сепиб, тезроқ ўлсин деб,
Сўнг уларни кузатибдилар.
Асирларнинг ичида битта,
Заиф аёл кўрсатди кучин.
Энг о-охири ўла олди у,
Ёш боласи бўлгани учун.
Боласичун шер бўлар она,
Боласи деб сақлолади жон!
Меҳри кучи қаранг афсона,
Оналарга булсин шараф-шон!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев