Предыдущая публикация
Қотилликга тўлдирганлар,
Доктор яна “қиз” деди деб,
Фарзандини ўлдирганлар,
Қиз фарзандни ўлдирманг,
У Аллоҳни неъмати....
На онада на докторда
Қолмабдику диёнат.
Фарзандини майдалатиш
Қотиллигу хиёнат..
Бирор ҳайвон, бирор жонзот,
Сиздек ваҳший бўлган эмас,
Ўз қорнидан боласини,
Бўлиб- бўлиб олган эмас.
Қиз фарзандни ўлдирманг,
У Аллоҳни неъмати.... ***
Дарҳол аборт қилдингизми,
Туғилгунча қилмай сабр.
Миттигина пок инсонга,
Канализация бўлди қабр...
Туғилганда эркаланиб,
Сочларингиз силар эди,
Қўлчаларин очиб ҳар кун
Сизни дуо қилар эди...
Туғилганда уйингиз,
Яна файзли бўлар эди,
Йиллар ўтиб бағрингиз
Набирага тўлар эди...
Қиз фарзандни ўлдирманг,
У Аллоҳнинг неъмати....!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 19
хамма фарзандни уз урни бор киз хам фарзанд киз бола ота онага мехрибон булади