_Бир камбагал йигитча,
__Ёшлик пайти хор эди,
___Унинг пулдор бадавлат,
____Бир бой дўсти бор эди.
_____Бой дўсти қизлар билан,
______Юрарди даврин суриб.
_______У эса тинмай ишлар,
________Шундай бой дўсти туриб,
_________Дўстидан бўлак хеч ким,
__________Кўринмасди кўзига,
_________Дўстидан пул сўрашни,
________Ор биларди ўзига,
_______Улар йигирма ёшда,
______Айни кучга тўлганди,
_____Бой йигит бир гўзалга,
____Жуда ошиқ бўлганди,
___Бой йигит у гўзални,
__Ортидан роса чопди,
_Ҳар хил ширин сўз билан,
__Нихоят кўнглин топди,
___Бир куни йўл четида,
____Турушганди сўзлашиб,
_____Безорилар келишди,
______Гўзал қизни кўзлашиб,
_______Безорилардан бири,
________Гўзал қизга гап отди,
_________Бу эса бой йигитга,
__________Жуда хам оғир ботди.
_________Безорилар йигитни,
________Мазах қила бошлади,
_______Йигит бир сўз деганди,
______Муштлашишни бошлади.
_____Кучи етмаган йигит,
____Аста ўрнидан турди,
___Ва уларнинг бирига,
__Шартта пичоқни урди.
_Қонни кўриб қолганлар,
__Хар томон қочиб кетди,
___Бу хабар ўн минутда,
____Бойнинг дўстига етди.
_____Камбағал йигит гўё,
______Шамолдан ҳам тез елди,
_______У дўстини ёнига,
________Бир зумда етиб келди.
_________У келиши биланоқ,
__________Дан ходими кеб қолди,
_________Камбағал йигит айбни,
________Ўзин бўйнига олди,
_______Қотилликда айбланиб,
______Йигирма йилга кетди,
_____Бой йигит у қиз билан,
____Бирга бахтига етди,
___Қамоқ муддатин ўтаб,
__Камбағал озод бўлди,
_Дўстликни оқладим деб
__Кўнгли қувончга тўлди,
___Қамокдан чикиб тўғри,
____Дўстин уйига борди,
_____Бой йигит қабул этмай,
______Кўчага қувиб солди.
_______Кўчада қолган йигит,
________Не қилишни билмасди,
_________Нима қилса хам дўстга,
__________Хеч ёмонлик қилмасди,
_________Бу кечани кўчада,
________Бир амаллаб ўтказди,
_______Дўсти учун камбағал,
______Ёшлигини ютқазди.
_____Эртаси кун эрталаб,
____Бир нуроний отахон,
___У камбағал йигитга,
__Тутқазди бир чамадон.
_Лекин бир сўз демасдан,
__Қайтиб кетди изига,
___Жавоб хам қайтармасдан,
____Камбағалнинг сўзига.
_____Йигит очиб қараса,
______Чамадонда тўла пул,
_______Ва пулларнинг ичида,
________Иффорли оқ атиргул.
_________Чамадондаги пулга,
__________Машина ва уй олди,
_________Икки кун ўтмай унга,
________Бир гўзал учраб қолди,
_______У оппоқ атиргулни,
______Берди шу гўзал қизга,
_____Қиз эса бу хаётим,
____Бахшида деди сизга.
___Йигит бор ғам ташвишни,
__Орқасига ташлади,
_У гўзалга уйланиб,
__Бахтли яшай бошлади.
___Йигит уйини хар кун,
____Супурар бир онахон.
_____Йигит пул берса унга,
______Олмас эди хеч қачон.
_______Йигит учун хотини,
________Жон бермоққа тайёрди,
_________Ҳамда бепул ишловчи,
__________Хизматкори бор эди,
_________Орадан кўп ўтмасдан,
________Йигит фарзандли бўлди,
_______Муборак бод этгани,
______Уйи дўстларга тўлди.
_____Йигит бой дўстини ҳам,
____Таклиф этди ўшал кун,
___Дўсти ҳам етиб келди,
__Шундай дўстидан мамнун,
_У бой дўстини кўриб,
__Унга мехрини сочди,
___Икки дўст бир бирига,
____Кулишиб қучок очди.
_____Хамма хушчақчақ шодон,
______Бой дўстининг кўзи нам,
_______Сўз бошлади сўнг аста,
________Азиз бошин килиб хам.
_________"Эслайсанми айбимни,
__________Сен бўйнинга олгандинг.
_________Қотилликни мен қилиб,
________Сен қамалиб кетгандинг.
_______Камокдан чиқган кунинг,
______Қўймагандим уйимга,
_____Чунки дан ходимлари,
____Келар эди уйимга.
___Пул берган ул нуроний,
__Ҳамда атиргул берган,
_Ул менинг отам эди,
__Рисқини халол терган.
___Ҳардам сенинг ёнингда,
____Кўрганда кўнглим тўлар,
_____Фарзандингни онаси,
______У мени қизим бўлар,
_______Хар ишга бўлиб тайёр,
________Сени кутдим ҳар оним,
_________Уйингдаги хизматкор,
__________У менинг "онажоним."
_________Деб тугатди сўзини,
________Ёшин артиб кўзини,
_______Бахт тилаб силаб қўйди,
______У меҳрибон қизини.
_____Қиссадан хисса шуки,
____Чин дўст кечмас ҳеч қачон,
___Бўлса бўлсин ҳар неки,
_Чин дўстлар бўлсин омон.
Xakimov Umid
Тасано 👏👏👏👏👏👏👏👏👍👍👍👍👍👍👍👍👍
SHAVKATBEK BOKIEV
гап йук зур мавзу булипти👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
Ranoxon Nazarova
(Y)
Sultonbek Ergashev
Ajoyib!
Timur Davletov
Шундай дустлик купайсин
Умида Курбон кизи
Рахмат
ЖУМАНАЗАР ЖУМАЕВ
ШУНДАЙ ДУСТЛИК ХАММАГА НАСИБ ЭТСИН
Jahongir (orginal)
Chin do'stlar bo'lsin omon...
Дав рон ответил Timur
Дуст дуст булади
Охири номарчилик булади
Шерга тушинган годам
Кеин класс босади
UzB DiYoR
Klass
ОДИНАЖОН АЛИМАРДОНОВ
Хакикий дуст топиш кийин бу замонда азизлар.
Дав рон ответил UzB
Бу дунеда яшаемиз
Уйин кулги киламиз
Нега Энди дусларим
Бир бримизни хурмат килмаемиз
Mumina ---
MASHAOLLOX GAP Y6 QOIL EY
Дилдора Эгамова
Ростан шундай дуст булса жонимни берар эдим. Лекин ундай дуст йукда.
Laziz N
Любовь приходит и уходит, дружба понятие круглосуточное...
Бахтияр Насиров
(Y) (Y) (Y) (Y) (Y) (Y) (Y) (Y)
Дурдона Dona
Кузлар ёшга тулди
Дил куврнчга тулди
Дуст дуслигин килиб
Хонадони нурга тулди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев