Ўша куни унинг қадирдон оилавий бир дўсти ҳам чақирилган эди.
Меҳмонлар келиб дастурхонга ўтирганда, ҳеч кутилмаган ҳолатга дуч келишди. Аёл тайёрлаган овқатлар, ҳаттоки очкўзларнинг ҳам иштахасини бўғар эди. Пишириқлардан ун ҳиди келаётган, масаллиқ куйган, котлетлар яхши пишмаган. Ўғли, янги келини ва оила дўсти бечора аёлни ҳижолат этмасликка харакат қилишарди. Ниҳоят, кечки овқат тугади ва ўғли билан келини уйларига қайтишди. Оила дўсти яна бир оз қолди. Ўғли ва келини кетганларидан сўнгра аёлга:
— Сенинг уста ошпаз эканлигингни биламан. Бугунги овқатларни нега бунчалар бемаза қилдинг? Менимча ё касалсан ёки бир дардинг бор, - деди. Қари аёл кулимсираб жавоб берди:
— Йўқ мен яхшиман. Атайлаб қилдим. Бугунги овқатдан сўнг, ўғлим ҳеч қачон онаси пиширган овқатларни матқаб, хотинини хафа қилмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9